

"Сизга катта куч тилайман, ака. Ҳар доимгидан ҳам кучлироқ бўлинг", – деди Тео.
Душанба оқшомидан бошлаб Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешамда Эрнандеснинг ўрнига бошқа футболчини чақириш имкони йўқ.
Аввалроқ Франция терма жамоаси жароҳат туфайли Карим Бензема, Кристофер Нкунку, Поль Погба, Преснель Кимпембе, Н'Голо Канте ва Майк Меньяндан айрилган эди.



