

Аввалроқ 27 ёшли франциялик Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортаётгани ҳақида маълумот пайдо бўлганди. Манбанинг хабарига кўра, ҳозир вазият ўзгарган – футболчи бу вариантни кўриб чиқишга тайёр. Клублар унинг трансферини 35 миллион еврога келишиб олган.
Эрнандес 2019 йилдан бери "Милан"да ўйнаб келмоқда. У ўтган мавсум барча турнирларда 49 ўйинда қатнашиб, 5 та гол урди ва 6 та голли пас узатди.
Transfermarkt портали Теонинг трансфер нархини 35 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг "Милан" билан шартномаси 2026 йилнинг июнь ойи охирида якунига етади.



