

- Сиз Харри Магуайрни сардорлик боғичидан маҳрум қилиб, Давид Де Хеа билан шартномани узайтирмай, жиддий қарорлар қабул қилдингиз. Бу қанчалик оғир бўлди?
- Мураббий ва инсон ўртасида фарқ бўлади. Топ даражадаги футбол натижага боғланган. Шу сабабли қарорлар қабул қилиш керак, аммо буни шаффофлик билан амалга ошириш лозим. Клуб қарорлар қабул қилиш учун мени тайинлади.
Харри Магуайрга нисбатан ёмонлигим йўқ, аммо бу жамоа фойдасига хизмат қилади. Харри ушбу таркибнинг бир қисми. У асосий таркиб учун курашиши керак. Магуайр жуда яхши марказий ҳимоячи. Шунчаки у ўзини кўрсатиши керак. Ҳаммаси унинг ўзига боғлиқ" - дейди тен Хаг.



