

"Манчестер Юнайтед" устози Эрик тен Хаг ярим ҳимоячи Софьян Амрабат жамоага қайтиши мумкинлигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, трансфер ҳуқуқи "Фиорентина"га тегишли бўлган Амрабат ўтган мавсумни манчестерликлар сафида ўтказиб, АПЛнинг 21 та ўйинида майдонга тушди ва самарали ҳаракатлар қайд этмади.
Шунингдек, Софьян Амрабатга "Милан" томонидан қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.



