Мойзе Кин тўхтамаяпти: Италиялик ҳужумчи 49 йиллик рекордни такрорлади

Aslanov Jasurbek
1 апр 2026
Италия терма жамоаси ва "Фиорентина" ҳужумчиси Мойзе Кин "мовий гвардия" сафида ҳақиқий сермаҳсуллик намойиш этмоқда.

ЖЧ-2026 саралаши плей-офф босқичи доирасидаги Босния ва Герцеговинага қарши ҳал қилувчи баҳсда Кин ҳисобни очди.

Бу гол Мойзе учун миллий терма жамоа либосидаги кетма-кет олтинчи ўйиндаги гол бўлди. Бунгача у Шимолий Ирландия, Эстония (иккита ўйинда) ва Исроил дарвозаларини ишғол қилган, шунингдек, Миллатлар лигасида Германияга қарши баҳсда дубль қайд этган эди. Сўнгги 6 та учрашувда ҳужумчи ўз ҳисобига 8 та гол ёзиб қўйди.

Италия футболи тарихида бундай натижага охирги марта 1977 йилда эришилган. Киндан аввал фақат уч нафар афсонавий футболчи кетма-кет 6 ўйинда гол ура олган: Адольфо Балончьери (1928 йил), Луиджи Рива (1969 йил) ва Роберто Беттега (1977 йил).

Италиялик ёш юлдуз мана шундай юқори нотада тарих саҳифаларига кирмоқда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Opta