UZ

Сўнгги янгиликлар

18:21“Барселона” “Манчестер Сити” марказий ҳимоячисига кўз тикди  0 17:59Расман: “Нефтчи” Баҳодирхонов, Шокиров ва Жумаевни ўз сафига қўшиб олди  4 17:29Ўзбекистон U-20 терма жамоаси январда Туркияда йиғин ўтказади, таркиб ҳам маълум  4 17:13"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди  1 16:42Расман: "Нефтчи" Ғиёсов, Пўлатов ва Соҳибжоновни ўз сафига қўшиб олди  9 16:16"Ноттингем Форест" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  12 15:26Расман: Ўтган мавсум "Динамо"да ўйнаган Ратиньо "Нефтчи"га ўтди  10 14:38Винисиус шартномани узайтирмаса, "Реал" Витиньяни сотиб олиши мумкин. Бразилиялик футболчи учун 100 млн евро талаб қилинади, пул эса ПСЖ хавбекига сарфланади  2 14:15"Манчестер Юнайтед" 45 ой (!) ўтиб ғалаба қозонди...  3 13:47"Манчестер Юнайтед" А Сериядаги ярим ҳимоячи билан шартнома имзолаши мумкин  1 13:11Левандовски "Барселона" билан шартнома ҳақида: "Ҳали қарор қабул қилиш учун вақтим бор. Қаерда ўйнашни ва қайси йўналишда ҳаракат қилишни билмайман, лекин босим йўқ"  0 12:25"Реал" Зиданни қайтармоқчи  7 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛда "Boxing day" даваом этади ва бошқалар  0 11:41Расман: Фежсал Мулич — “Сўғдиёна” футболчиси  17 11:23"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди  4

Темурхўжа Абдухолиқов “Энг яхши савол эгаси”га ўз футболкасини топширди Янгиликлар

Темурхўжа Абдухолиқов “Энг яхши савол эгаси”га ўз футболкасини топширди

Хабарингиз бор, “Локомотив” футбол клуби матбуот хизмати www.championat.asia сайти билан ҳамкорликда “Мухлис саволи” лойиҳасини йўлга қўйганди.

Ва лойиҳанинг илк меҳмони ўлароқ “Локо” тўпурари Темурхўжа Абдухолиқов таклиф этилганди.

Футболчига юборилган саволлар орасидан жамоамизнинг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги ўқувчиси Чарос Турсунова томонидан йўлланган савол Темурхўжага кўпроқ манзур бўлди. Натижада ҳужумчи энг яхши деб топилган савол эгасига ўзининг 11-рақамли футболкасини беришни маъқул топди.

Кеча бўлиб ўтган “Локомотив” – “Навбаҳор” учрашувидан олдин мухлисамиз Чарос Турсунова ТТЙМИ стадионига ташриф буюриб, футболчидан ўз совғасини қабул қилиб олди ва футболка учун миннатдорчилик билдирди.

“Ўғлим ҳам “Локомотив” футбол мактабига қатнайди, – дейди Чарос Турсунова. – Фейсбукда лойиҳа шартлари эълон қилингач, мен ҳам ўз саволим билан иштирок этдим. Тўғриси, мен юборган савол Темурхўжа Абдухолиқовга кўпроқ маъқул келишини кутмагандим. Суҳбат эълон қилингач, кўпчилик танишларим мендан “Ростдан сен ютдингми? Футболкани олдингми?” деб сўрай бошлади, аммо ишлар бўлиб ўз вақтида стадионга кела олмадим. Совға учун катта раҳмат”.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика