UZ

Сўнгги янгиликлар

02:25Левандовски ўзининг Бундеслигадаги энг тезкор голини урди  4 02:14"Арсенал" Чемпионлар Лигасига чиқиш имкониятидан мосуво бўлди  1 02:06АПЛ. "Ливерпуль" ишончли ғалабага эришиб, 6-ўринга кўтарилди  8 01:56Ла Лига. "Атлетик" "Сан Мамес"да ғалабани бой берди  0 01:53Пике "Атлетико"га қарши ўйинда қайд этилган дуранг ҳақида гапирди  10 01:44А Серия. Влаховичнинг дубли "Фиорентина"ни лигада олиб қолди  4 01:32Месси бу мавсум "Реал" ва "Атлетико" билан ўйинларда голли ҳаракатни амалга оширмади  12 01:10Неймар: "Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқиш борасидаги асосий орзумизни амалга оширишга ҳаракат қиламан"  4 00:48"Ювентус" "Барселона" ва "Челси"нинг де Лигт бўйича таклифини рад этди  4 00:27"Ювентус" ва "Атлетико" собиқ хавбеки фаолиятини якунлади  2 23:51Ла Лига. "Алавес"да жанговар дуранг, "Кадис"да ғалаба (+турнир жадвали)  1 23:44"Эспаньол" бир йиллик танаффусдан сўнг яна Ла Лигага қайтди!  6 23:40Миленкович АПЛга йўл олиши мумкин  8 23:27Бундеслига. Чемпионликни ҳал қилиб бўлган "Бавария" "Боруссия М"ни тор-мор этди, Левандовскидан хет-трик!   12 23:23АПЛ. Тухель яна Гвардиолани енгди, ҳаммасини сўнгги дақиқадаги гол ҳал қилди  240

Темур Турдиев: "Хато қилгандирмиз-ки, жазога тортилдик" Янгиликлар

Темур Турдиев: "Хато қилгандирмиз-ки, жазога тортилдик"

Про-лиганинг 4-туридан ўрин олган "Арал Самали" - "Нефтчи" (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Темур Турдиев журналистлар саволларига жавоб қайтарди.



 

Ўйин ҳақида


"Нефтчи" кўп йиллик тарихга эга бўлган жамоа. Улар Суперлигага чиқиш учун имкониятлари юқори бўлган клублардан бири. Тан олиш керак, улар бугун кучли ўйин кўрсатишди. Жамоа таркибида бир қатор номдор ва терма жамоа сафида ўйнаган футболчилар ҳаракат қилди. Уларнинг тажрибаси бугун ўз сўзини айтди.

- Бугун "Арал Самали" футболчилари кўпроқ юқоридан узатмаларни амалга оширди. Рақиб жамоа эса аксинча ўйнади. Буни қандай изохлайсиз?

- Бизнинг жамоа ҳозирги вақтда асосан ёшлардан иборат. Тажрибамиз етарли эмас деб ўйлайман. Кам сонли тажрибали футболчилар сифатида Науриз Алимов, Азамат Алланиязов, Ислом Сеитназаровларни айтиб ўтсак бўлади. Қолган футболчилар ёш ва тажрибага эга эмас. Насиб бўлса янада кўпроқ ишлаб яхши жамоа тузамиз деган умиддаман. "Нефтчи" Ўзбекистонда ўз обрўсига эга жамоа, бугун бизга озроқ қўрқув ҳам панд бергандир балки.

- Норхон Шерипов бугун нега майдонга туширилмади?


- Норхон Шерипов ўйинга тайёр. Бугунги ўйинга Руслан Менглимуродовни тайёрлагандик. Менимча, у ёмон ўйнамади.

- Жамоангиз бор кучи билан ўйнаётгани кўриниб турибди. Давралар оралиғида сизда таркибни кучайтириш, жамоага тажрибали футболчиларни жалб этиш мақсади борми?


- Ҳозир айтиб ўтганимдек, ёш футболчилар билан қийналаяпмиз. Январь ёки февраль ойларида Тошкентга бориб мавсумга тайёрланишимиз лозим эди. Ўша пайтда имкониятимиз бўлмади. Тайёргарликнинг асосий қисмини Нукусда ўтказдик. Бу ерда кучли жамоалар йўқ. Энг яқин бўлган "Хоразм" жамоаси ҳам Тошкентда тайёрларлик қилгани учун улар билан кўпроқ ўйнашни имкони бўлмади. Ўйинлар орқали янада кучайиб борамиз. Ташқаридан тажрибали футболчиларни давралар оралиғида таркибга жалб этишга ҳаракат қиламиз.

- Бугунги ўйин маҳаллий телеканал орқали жонли эфирда намойиш этилди. Нима деб ўйлайсиз, бу жамоани ўйинига таъсир кўрсатадими?


- Албатта, бу бизда футболнинг ривожланаётганини барчага кўрсатиб беради. Ёши катта инсонлар уйда қолиб телевидение орқали ўйинни кўради. Футбол - халқ ўйини, бу ўйинни ҳамма томоша қилиши керак.

- Ўтган интервьюнингиз туфайли сизга нисбатан қўлланилган жазо чораси ҳақида тўхталиб ўтсангиз...


- Бу борада тегишли тартибда жарима солинди. Ўйиндан кейин эмоционал холатда шундай вазият юз бериши мумкин. Хато қилгандирмиз, шунга яраша чора кўрилди.

- Жамоангизда қайси чизиқларда муаммо бор деб ўйлайсиз?


- Бугун ҳужум чизиғимизда бўшлиқлар кўзга ташланди. Вазиятлар бўлди, фойдалана олмадик. Рақиб қарши ҳужумда имкониятидан фойдаланиб гол уриб кетди. Сен урмасанг сенга уришади. Бугун шундай бўлди.

- Раҳбарият ва нуфузли расмий шахсларнинг "Арал Самали" иштирокидаги ўйинларни кузатиши жамоага кайфият бағишлайдими?


- Биз ўйин давомида фақат шу иш ҳақида ўйлаймиз. Ташқаридаги вазиятга эътибор қарата олмаслигимиз мумкин. Ким келиб кетганини ҳам хабар топмаймиз. Чунки жараённинг ўзи шунга мажбур қилади, ўйин пайти фақат футбол ҳақида ўйлашимиз керак. Лекин келиб бизни қўллаб-қувватлашса албатта бундан хурсанд бўламиз.

- Кейинги турларда стадион ўзгариши мумкинми?

- Ҳозирда биз машғулотлар ва ўйинларни шу стадионда олиб бораяпмиз. "Турон" стадионида қачон ўйнашимиз мумкин, буни аниқ айта олмайман.

- Арслонбек иккинчи бўлим бошидан майдонга туширилишига кучи етмайдими?


- У йигитнинг кучи етади. У эндигина 17 ёшга тўлади. Буни ҳам ҳисобга олиш керак, келажаги ҳали олдинда. Уни секин-секин тайёрлаб борамиз.

- Кейинги ўйинларда ҳужум чизиғида ўзгаришлар бўлиши мумкинми?


- Албатта, бу борада тайёргарлик жараёнида ишлаймиз, мураббийлар билан кўриб чиқамиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
13 апр 10:08:44
Бахрам Тажимуратов
факат судьялардан айб кидириш керак эмас. кечаги судьялар аралга ён босишди. 1-2 та пенальтини беришмади
   
13 апр 10:06:29
Бахрам Тажимуратов
нафакат хужум, химоя хам ноль. айникса унг канот химоячилари умуман уйнамади. иккита гол хам нефтчининг чап канотидан урилди. агар суперлигага чикишни истасак жамоани кучайтириш керак. Жокары Кенес раиси келиб курганди уйинни, шарманда килишди.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика