Теллес ва Эланга МЮнинг лига Кубоги доирасидаги "Вест Хэм"га қарши ўйинида қайдномада бўлишади

Alisher
22 сен 2021
"Манчестер Юнайтед" ўйинчилари Алекс Теллес ва Энтони Эланга "Вест Хэм"га қарши Англия лига Кубоги доирасидаги ўйинда қайдномага киришади.

МЮ бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер бразилиялик ҳимоячи ва швециялик ярим ҳимоячи майдонга тушиши мумкинлигини хабар қилди.

Мураббий улар дастлабки дақиқалардан ёки захирада ўйинни бошлашларига аниқлик киритмади.

"Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" ўйини бугун бўлиб ўтади.


AlisherМуаллиф
Манба: manutd.com