Тебас "Барселона" янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга ҳали тайёр эмаслигини маълум қилди

Administrator
17 июн 2025
Ла Лига президенти "Барса" ҳали ҳам футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмаслигини таъкидлади.

Аввалроқ, Каталония клуби "Эспаньол" дарвозабони Жоан Гарсияни 25 миллион еврога сотиб олиш опциясини фаоллаштирганини хабар қилинган эди. Шунингдек, "Барселона" "Атлетик" ҳужумчиси Нико Уилямс билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди. Бу ҳақда Ла Лига президенти фикр билдирди.

"Гарсия билан шартнома имзоланганини расман эълон қилиш бошқа иш, футболчини рўйхатдан ўтказиш имкониятига эга бўлиш бошқа иш.

"Барса" футболчиларни рўйхатдан ўтказиш учун айрим ишларни бажариши керак. Гарсия масаласида унчалик кўп эмас, лекин улар албатта маблағ ажратишлари шарт. Клубдагилар буни яхши билишади.

Уильямс, яна кимдир ва бошқалар ҳақида эшитяпман. Аввало, бу ҳақиқатми ёки йўқми, билмайман. "Барселона" ҳали ҳам 1:1 қоидасига мос келмаяпти. Яна баъзи қадамлар қўйиш керак," - деди Ла Лига президенти Хавьер Тебас.


AdministratorМуаллиф
Манба: Marca