UZ

Сўнгги янгиликлар

00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  17 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  3 23:01"Барселона" — "Валенсия". Таркиблар маълум  13 22:50"Милан" — "Болонья". Таркиблар маълум  1 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  88 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  1 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

Тайёрмисиз, унда бошладик! Янгиликлар

Тайёрмисиз, унда бошладик!

2020 йилнинг январь-февраль ойларида Евро-2020 энди қандай ўтказилар экан деган савол кўпчиликда йўқ эди, менимча.

Футбол учрашувлари мухлисларсиз ўтказилиб бошланганида ҳам умид бор эди кўпчиликда. Ўтган йилнинг 17 март куни эса мусобақа расман келаси йилга қолдирилиши эълон қилинди. Орадан 1 йил жуда ҳам тез ўтиб кетди ва мана бугун нуфузли мусобақа старт олади. 

Бу сафар аввалгиларидан бошқачароқ. Мен кўрган Евро-2012 иккита давлатда, 2016 йилги мусобақа эса биргина мамлакатда ўтказилган. Евро-2020(21)нинг ажабланарли томони турнир 11 шаҳарнинг 11 стадионида бўлиб ўтади

Терма жамоаларнинг ҳам барчаси шай бўлиб улгурган. Ушбу турнирда айнан қай бир терма жамоа ғолиб бўлишини олдиндан тахмин қилиш қийин десам ажабланарсиз, лекин гапнинг рости шу. Мен 10 ёшгина бўлган Польша ва Украина майдонларида ўтказилган 2012 йилги мусобақадан аввал футбол журналистлари, мутахассислари қайси терма жамоани фаворит санаган-у, турнирда ким ғалаба қозонишини тахмин қилгани менга қоронғу. Акам 2010 йилдан бери мухлис бўлган Испания терма жамоасига, мен эса Португалияга мухлислик қилганман. Гуруҳ босқичида Германия ва Португалия терма жамоалари ўртасидаги баҳсда Марио Гомеснинг бош билан урган голи ҳали ҳамон ёдимда. Балотеллининг Германияга урган голидан кейинги ҳаракати, захирадан майдонга тушиб урган голлари эвазига тўпурар бўлган Фернандо Торрес – менинг ўша турнирдан ёдимда қолганлари. 

Евро-2016 да сиз Португалиянинг чемпион бўлишини тахмин қилганмидингиз? Катта эҳтимол билан йўқ. Ўша вақтларда энди кучайиб келаётган Франция турнирда фаворит саналган, 2014 йилги Жаҳон чемпиони сифатида турнирга борган Германиядан кўп нарса кутилганди. Пайет ва Роналдунинг тўқнашуви, Польша ва Уэлснинг турнирдаги иштироки ишонинг кўпчилик учун кутилмаган ҳол бўлганди. 

Бугун 5 йил кутилган мусобақа бошланишини интиқлик билан кутиб турибмиз. Ушбу турнирдан ҳам ёрқин хотиралар, янги кашфиёт футболчилар (агар Ренату Саншеш каби йўқолиб кетмаса кейинчалик) чиқади. Деярли барча футбол ихлосмандлари ушбу турнида кўп эҳтимол бирор терма жамоага мухлислик қилишади. Мен эса мазкур Еврони фақат ва фақат “азарт” учун кўраман. 

P.S.: “Евро-2020 кундалиги”, ўйинлардан матнли трансляциялар, қизиқарли статистик маълумотлар, турли кўрсатувларнинг барчаси – “Championat.asia”да! (реклама бериш истаги борлар учун бу ерда батафсил маълумот бор)

Муаллиф : Og'abek Samisov
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика