UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  1 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  3 23:54АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0

Тайёрлов гуруҳлари Республика Биринчилиги. “Насаф” ғолиб бўлди! Янгиликлар

Тайёрлов гуруҳлари Республика Биринчилиги. “Насаф” ғолиб бўлди!

Қарши шаҳрида 1999-2000 йилларда таваллуд топган Олий ва биринчи лига тайёрлов гуруҳлари ўртасидаги Республика Биринчилигининг финал босқичи ниҳоясига етди.

Бугун 3-ўрин ва 1-ўрин учун  учрашувлар бўлиб ўтди.

Дастлаб 3-ўрин учун “Пахтакор” ва “Локомотив” жамоалари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашув 2:2 ҳисобида ниҳоясига етди. Ғолиб жамоа пенальтилар серияси орқали аниқланди. Унда Тимур Алимхўжаев мураббийлигидаги “Пахтакор” жамоаси 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди ва 3-ўринни эгаллади.

Шундан сўнг, финал учрашуви бошланди. Унда Қаршининг “Насаф” ва Фарғонанинг “Нефтчи” жамоалари ўзаро беллашдилар.

Учрашув қизиқарли ва курашларга бой бўлди. Биринчи бўлимнинг ёдда қоладиган воқеаси 17-дақиқада содир бўлди. Ўзаро тортишганлари учун “Насаф”дан Жасур Жумаев ва “Нефтчи”дан Афзал Абдуғаниевлар майдондан четлатилди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлим биринчи бўлимга нисбатан янада шиддатли кечди. Иккинчи бўлимнинг 50-дақиқасида “Нефтчи” жамоаси ҳимоячилари ҳужумчимиз Орифжон Муродовни жарима майдончасида йиқитишди. Учрашув ҳаками Игорь Гормашов 11 метрлик жарима нуқтасига ишора қилди. Пенальтини Дилшод Саитов бехато амалга оширди ва жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди – 1:0.

Бу ҳисобдан кейин ўйин янада қизиди. Ҳар иккала жамоада гол уриш учун яхши имкониятлар бўлди. Дарвозабонимиз Умиджон Эргашев бугунги учрашувда ҳам ўз маҳоратини кўрсатиб, кўплаб вазиятларда дарвозамиз даҳлсизлигини сақлаб қолди.

Учрашувнинг 80-дақиқасида жамоамиз рақиб жарима майдончаси яқинида стандарт вазиятга эга бўлди. Жарима тўпини чиройли тарзда амалга оширган Элбек Отақулов ҳисобни 2:0 кўринишга ўзгартириб қўйди.

Учрашувнинг қолган дақиқаларида дарвозаларга гол киритилмади ва финалда ёш футболчиларимиз ғалаба қозонишди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи Нурали Султонов қўл остидаги жамоамиз, Республика Биринчилигининг ғолиби бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, бу йилги тайёрлов гуруҳлари ўртасидаги Республика Биринчилигида 2003 йилда туғилган ёш футболчиларимиз ҳам ғолибликни қўлга киритишган эди.

Бу, “Насаф” футбол мактабида ишлар кўнгилдагидек йўлга қўйилганлигидан ва мактабимизда фаолият юритаётган мураббийлар ўз ишига садоқат билан ёндошаётганлигидан далолат беради.

Финал учрашувлари якунлангач, ғолибларга медаллар, дипломлар ва мусобақа кубоклари тантанали равишда топширилди.

 
Тайёрлов гуруҳлари-1999-2000. ФИНАЛ

“Насаф” (Қарши) – “Нефтчи” (Фарғона) 2:0 (0:0)

12.11.2017. “Насаф” ФМ сунъий майдони, 12:00да

Ҳакамлар: 
Игорь Гормашов (Тошкент), Сардор Ҳакимов (Самарқанд), Амал Султонов (Навоий), Фирдавс Норсафаров (Қарши)

Назоратчи: Олег Викторович Дачев (Тошкент)

Голлар: Дилшод Саитов (пен.50), Элбек Отақулов (80).

“Насаф”: 1.Умиджон Эргашев (с) (30.Элшод Қодиров 90), 6.Шоҳмалик Комилов (14.Жамшид Абдуллаев 83), 7.Дилшод Саитов (5.Наврўз Сафаров 89), 10.Худоёрхон Сагдуллаев (15.Алпомиш Миров 62), 22.Элбек Отақулов (8.Тимур Набиев 87), 27.Мирзабек Жониқулов, 31.Акмал Мозговой, 33.Фарруҳ Абсаломов, 38.Орифжон Муродов (18.Абдулла Мияссаров 80),  42.Жасур Жумаев, 45.Муҳриддин Зоиров (16.Саддам Тўхтаев 74).

Жамоа мураббийи: Нурали Султонов

“Нефтчи”: 30.Машҳур Мухаммаджонов, 3.Раҳимбек Маматкаримов, 5.Ботир Мамасодиқов (с), 6.Шахбоз Ғаниев (43.Шоҳжаҳон Рўзиматов 65), 19.Нодир Тўланов, 22.Асилбек Ғойибжонов (20.Мухаммадқодир Умаржонов 54), 25.Аброр Иномов (30.Улуғбек Акромов 55), 26.Шахзод Усмонов, 47.Хамидулло Абдухамидов, 52.Асадбек Маъмуров, 99.Афзал Абдуғаниев.

Захира: 45.Илҳом Ваҳобов, 71.Бобур Муқимов, 75.Бобур Набиев, 80.Азизбек Рахмонов.

Жамоа мураббийи: Руслан Умиров

Огоҳлантириш: Аброр Иномов (25).

Четлатиш: Жасур Жумаев (17) – Афзал Абдуғаниев (17).


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика