ПСЖ ўйинларига қалбаки чипталар тайёрлаб сотганликда гумон қилинган шахс қўлга олинди
08 мар 23:42
Янгиликлар
ПСЖ ўйинларига қалбаки чипталар тайёрлаб сотганликда гумон қилинган шахс қўлга олинди
Париж прокуратураси маълумотларига кўра, етказилган зарар миқдори 350 мингдан 400 минг еврогача баҳоланмоқда.
ПСЖ иштирокидаги ўйинларга қалбаки чипталар ясаб, уларни пуллашда гумон қилинган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди ва у эҳтиёт чораси сифатида вақтинчалик ҳибсга олинди. Бу ҳақда "Radio France" агентлиги Париж прокуратурасига таяниб хабар берди. Ушбу қалбаки чипталар TikTok'даги махсус саҳифа орқали сотиб келинган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, фирибгарлик ортидан кўрилган зарар миқдори 350 000 дан 400 000 еврогача етиши мумкин.
Гумондор тергов судьясига олиб келинган, унга нисбатан айблов эълон қилиниб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳужжатларни қалбакилаштириш, қалбаки ҳужжатлардан фойдаланиш, фирибгарлик ва жиноий даромадларни легаллаштириш (пул ювиш) моддалари бўйича суд суриштируви бошланди. Эндиликда тергов ҳаракатлари ушбу ишга бириктирилган тергов судьяси раҳбарлигида давом эттирилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар