UZ

Сўнгги янгиликлар

23:17ПСЖ — "Осер". Таркиблар маълум  0 22:46Суперлига. "Шўртан" мавсумдаги илк ғалабасини бир киши кам бўлиб қолган "Андижон" устидан қўлга киритди  59 22:31Англия кубоги. "Манчестер Сити" финалда "Кристал Пэлас"га мағлуб бўлиб, жорий мавсумда соврин ютиш имкониятини қўлдан чиқарди  71 21:51Вадим Абрамов: "Жуда ёмон ўйин намойиш этдик. Мухлислардан узр сўрайман"  2 21:31Улуғбек Бакаев: "Мағлубиятли сериядан сўнг қайд этилган дурангни яхши натижа деб ҳисоблайман"  8 21:20"Ливерпуль" 35 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  3 20:59"Ал Файҳа" — "Ал Ухдуд". Таркиблар маълум  1 20:57Суперлига. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Насаф"га мағлуб бўлди   24 20:42Германия Бундеслигасида 2024/25 йилги мавсум якунланди  3 20:38РПЛ. "Рубин" меҳмонда учта тўп ўтказиб, мағлубиятга учради, Ашурматов бу сафар ҳам захирада қолдирилди  2 20:00Суперлига. Захирадан тушганлар ўзини кўрсатган "Бухоро" – "Динамо" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди  23 19:58ОПЛ. "Сумқайит" ўз уйида мағлуб бўлди, "Сабаҳ" меҳмонда дуранг ўйнади  0 18:17"Ливерпуль" ва "Арсенал"га 65-70 млн фунтлик ўйинчи қизиқ  2 16:46"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини "Интер"га сотиши мумкин  0 16:20"Реал" "Байер"дан Гримальдо трансферини кўриб чиқмоқда. Чап қанот ҳимоячиси - "Барса" тарбияланувчиси  4

Тайёрлов гуруҳлари. “Бунёдкор”нинг иккита жамоаси финалга чиқди Янгиликлар

Тайёрлов гуруҳлари. “Бунёдкор”нинг иккита жамоаси финалга чиқди

Қарши ва Андижон шаҳарларида олий ва биринчи лига клубларининг тайёрлов гуруҳлари ўртасида Ўзбекистон биринчилигининг финал босқичи қизғин палласига кирди.

“Бунёдкор” футбол мактаби тарбияланувчилари ҳам учала ёш тоифасида ҳам муваффақиятли иштирок этмоқда.

1998-1999 йилларда таваллуд топган ўртасида ўтаётган мусобақанинг гуруҳ босқичи якунларига кўра, Дмитрий Ким ва Абдумажид Тоиров шогирдлари биринчи ўрин билан ярим финалга чиқишди.

Отабек Ғуломхўжаев ва Ёрқин Назаров устозлик қилаётган “Бунёдкор-2000” жамоамиз ярим финалда “Пахтакор”ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Энди тарбияланувчиларимиз бош соврин учун кечадиган баҳсда мусобақа мезбонлари “Насаф” жамоаси билан куч синашади.

2002-2003 йилларда туғилганлар ўртасида Андижон шаҳрида ўтаётган мусобақанинг ҳам финалчилари маълум бўлди. Мухлислар бу ерда ҳам финал йўлланмаси учун “Бунёдкор” ва “Пахтакор” қарама-қаршилига гувоҳ бўлишди. Қизиқарли кечган баҳсда Сергей Чигодаев ва Акмал Рисқуллаев мураббийлигидаги “Бунёдкор-2002” жамоаси рақибларини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратишиб, финал йўлланмасини қўлга киритишди.

Шу тариқа, ҳозирча “Бунёдкор” футбол мактабининг учта жамоасидан иккитаси финалда иштирок этиши ойдинлашди. Эртага 1998-1999 йилда туғилганлар ўртасида ярим финал учрашувлари ўтказилади.Унда “қалдирғочлар” пойтахтнинг “Локомотив” тарбияланувчилари билан куч синашади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика