UZ

Сўнгги янгиликлар

13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  2 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  9 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  3 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  4 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  1 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  2 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  5 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  19 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  11 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  6 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  20

Ташаккурнома ёхуд тақдирлаш маросими Ғузорда давом этди Янгиликлар

Ташаккурнома ёхуд тақдирлаш маросими Ғузорда давом этди

Хабарингиз бор, 12 март куни ЎзПФЛнинг “2021 йилги мавсумда ўтказиладиган мусобақалар регламенти”га асосан, мавсум бошланишидан олдин анъанага содиқ қолган ҳолда Суперлига қаторида, ПРО-Лиганинг ҳам 2021 йилги мавсуми учун қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Маросимда ПРО-Лига клублари бош мураббийлари, сардорлари ҳамда клуб раҳбарлари иштирок этишди. Анжуманни спорт ва футбол шарҳловчиси Даврон Файзиев ҳамда Хайрулло Ҳамидовлар олиб боришди. Дастлаб, ПРО-Лиганинг 2020 йилги мавсуми давомида эришилган ютуқ ва камчиликлари эслаб ўтилди. Турли йўналишда   тўртта футбол клублари тақдирланишди. Ушбу тўртлик ичида “Шўртан” ПФК ҳам борлиги қувонарли ҳол, албатта. ЎзПФЛнинг бош директори в.б Диёр Имомхўжаев ҳамда Ўзрепорт бош директори Равшан Жўраевлар, “Шўртан” футбол клуби бош менеджери Шамил Ярулинни “Махсус соврин” билан тақдирлашди.


ПРО-Лига мавсумига оз фурсат қолганлиги учун “Шўртан” футбол клубининг раҳбари маросимда иштирок этолмади. Шунга кўра, жорий йилнинг 16 март куни Ғузордаги “Шўртан” ПФК Академия биносига “Оқ бўрилар” жамоасининг раҳбари Шамил Ярулинни  қўлга киритилган мукофотини қутлаш учун Қашқадарё вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Комил Халматов ва Ғузор тумани спорт бўлими бошлиғи Урал Абдурасуловлар тадбирга ташриф буюришди. Анжуманда “Шўртан” жамоаси раҳбарлари, футболчилари, мурабийлар ва клуб ходимлари иштрок этишди.

“Шўртан” футбол клуби бош менеджери Шамил Ярулин ҳаммага ўз миннатдорчилигини билдириб, соврин фақатгина меники эмас, бу эътирофда сизнинг ҳам ҳиссаларингиз катта деди. Шу жумладан, ЎФА, ЎзПФЛ ва “Шўртан” футбол клубининг ишчи-ходимлари, раҳбарларини ҳам таъкидлаб, ўз ташаккурини айтди.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика