UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  0 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  4 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  3 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  4 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  4 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  3 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  2 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  2

Тарихда шу кун. Франция - Ўзбекистон - 4:0. Погба, Умтити, Зумага қарши майдонга чиққан Сергеев, Махсталиев, Собирхўжаев Янгиликлар

Тарихда шу кун. Франция - Ўзбекистон - 4:0. Погба, Умтити, Зумага қарши майдонга чиққан Сергеев, Махсталиев, Собирхўжаев

2013 йил Туркия мезбонлик қилган, ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати чорак финалидан ўрин олган 7 йил аввалги учрашувни ёдга оламиз.

Ўшанда Пол Погба, Самуэл Умтити, Курт Зума каби футболчилардан иборат Франция терма жамоасига қарши ўзимизнинг маҳаллий футболчилар Игорь Сергеев, Аббосбек Махсталиев, Тохиржон Шамсиддиновлар тўп тепган эди. Чорак финалгача Янги Зелландия, Хорватия, Уругвай, Греция каби жамоаларнинг тўсиғидан ўтиб келганди. Ёшларимиз ярим финал остонасида мағлубиятга учраган бўлсада, мазкур ёш тоифасида илк бор жаҳоннинг кучли саккизлигидан жой олишганди. 

U 20 Жаҳон чемпионати. Туркия.

U 20 Франция 4-0 Ўзбекистон

Голлар: Яя Саного, Пол Погба, Флорян Товен, Курт Зума.

U 20 Ўзбекистон: А. Омонов, М. Фомин, Т. Шамсиддинов, А. Абдуллаев, А. Махсталиев, В. Козак, С. Собирхўжаев (К. Кападзе 65ʼ), М. Убайдуллаев, Д. Туропов (Ж. Машарипов 59ʼ), И. Сергеев, А. Юсупов (З. Ўринбоев 59ʼ).

U 20 Франция: А. Ареола, Л.Динь (П. Поломат 78ʼ), С. Умтити, К. Зума, Г. Кондогбиа (А. Нгандо 62ʼ), П. Погба, Ф. Товен, Ж. Верету, Я. Саного, Ж. Баэбек (А. Бозетти 70ʼ).


Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси: 11. Абдулазиз Юсупов, 17.Игорь Сергеев, 5. Максимилян Фомин, 16. Азамат Абдуллаев, 1. Асилбек Амонов, 7. Владимир Козак (сардор)

20.Муҳсин Убайдуллаев, 8.Диёр Туропов, 18.Сардор Собирхўжаев, 2.Тоҳиржон Шамсиддинов, 6.Аббосбек Махсталиев.


Франциянинг ушбу ёшдаги жамоасида тўп тепган Пол Погба бир йил ўтиб Бразилиядаги Жаҳон чемпионатида энг яхши ёш футболчи дея эътироф этилган. Люк Динь ва Самуэл Юмтити бир неча йилдан сўнг "Барселона" сафида совринларга эга чиқди. Дарвозабон Ареоля эса бугунги кунда Зидан бошқарувидаги "Реал Мадрид" жамоасининг аъзоси ҳисобланади. 


Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мураббийлар штаби. Мексикадаги Жаҳон чемпионатида ўсмирларимизга устозлик қилган Аҳмаджон Мусаев ва Алексей Евстафеев. Унинг ёнида айни пайт ўсмирлар терма жамоамизни бошқараётган Олим Шокиров. 



Турнир давомида оғир жароҳат олган Жамшид Искандеров ва Бобур Йўлдошев чорак финал учрашувини трибунадан кузатишга мажбур бўлишганди. Мексикадаги Жаҳон чемпионати иштирокчиси Сардор Раҳмоновни танидингизми?




Шу куни Погба етакчилигидаги Франция биринчи бўлимни ўзидаёқ ўйин масаласини ҳал қилганди. 

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика