Тарихда иккинчи марта ЕЧЛ ярим финалида "Милан дербиси" бўлиб ўтади

Sherzod Nurmatov
20 апр 2023, 15:22
"Интер" Чемпионлар Лигаси чорак финалида "Бенфика"ни мағлуб этди ва энди ярим финалда "Милан"га қарши ўйнайди.

Шу тариқа, Чемпионлар Лигаси тарихида иккинчи марта 1/2 финал босқичида "Милан дербиси" ўтказилади.

"Интер" ва "Милан" илк бор ушбу босқичда роппа-роса 20 йил аввал – 2003 йилда учрашишган. Ўшанда "россонери" фақат сафарда урилган гол ҳисобига (0:0, 1:1) финалга чиққан. Кейин эса ҳал қилувчи баҳсда "Ювентус"ни пенальтилар сериясига кўра мағлуб этган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia