UZ

Сўнгги янгиликлар

00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  0 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  0 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  0 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  1 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  4 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  64 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  9 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  6 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1

Тарихда бугун: Анзурнинг голи терма жамоамизга ғалаба ва ЖЧ-2018 саралаши 3-босқич йўлланмасини тақдим этган. ФОТОМАҚОЛА Янгиликлар

Тарихда бугун: Анзурнинг голи терма жамоамизга ғалаба ва ЖЧ-2018 саралаши 3-босқич йўлланмасини тақдим этган. ФОТОМАҚОЛА

Деярли бутун дунёда футбол учрашувлари вақтинча тўхтатилгани сабаб ўқувчиларимизни зериктириб қўймаслик мақсадида "Тарихда бугун" рукнига қўл ургандик.

Фото Тарихда бугун: 2015 йил М.Қосимов, 2016 йилда эса С.Бабаян Ўзбекистон МТЖ билан машғулот ўтказган

2016 йилнинг айни шу санасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Самвел Бабаян бош мураббийлигида Филиппинга қарши ўйин ўтказган. ЖЧ-2018 саралашининг Осиё минтақаси 2-босқич, 7-тури доирасида ўтган учрашувда Анзур Исмоилов томонидан киритилган ягона гол бизга ғалаба келтирган. Шу билан бирга, муддатидан олдин саралашнинг 3-босқичи йўлланмасини ҳам тақдим этган. Қуйида ана ўша учрашувни суратлар ёрдамида ёдга оламиз.

ЖЧ-2018 саралаши
Осиё минтақаси
, 2-босқич, "H" гуруҳи
7-тур, 24.03.2016
Ўзбекистон - Филиппин 1:0
Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 34000 томошабин
Бош ҳакам: Сато Рюжи (Япония)
Қанот ҳакамлари: Тору Сагара, Шинжи Очи (иккиси Япония)
Захира ҳаками: Пу Удом Сивакорн (Таиланд).

Гол: Анзур Исмоилов 60

Ўзбекистон: 21.Александр Лобанов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 5.Анзур Исмоилов, 2.Егор Кримец, 19.Виталий Денисов, 14.Жавоҳир Соҳибов, 9.Одил Аҳмедов, 8.Сервер Жепаров (15.Александр Гейнрих, 56), 10.Сардор Рашидов (7.Марат Бикмаев, 82), 23.Элдор Шомуродов (6.Жасур Ҳасанов, 53), 11.Игорь Сергеев.
Захира: 1.Элдор Суюнов, 12.Игнатий Нестеров, 3.Камолиддин Тожиев, 4.Отабек Шукуров, 13.Даврон Ҳошимов, 16.Станислав Андреев, 17.Санжар Турсунов, 18.Фозил Мусаев, 22.Санжар Шоаҳмедов.

Филиппин: 1.Нил Этериж, 2.Симоне Рота, 5.Хуан Гирадо, 6.Люк Вудланд (19.Доминик Росарио, 90), 7.Иаин Рэмзи (22.Кенширо Дэниелс, 64), 11.Сато Дайсуке, 12.Амани Агуиналдо, 18.Патрик Рейчелт (13.Деннис Вильянуэва, 70), 20.Хавьер Патино, 21.Мартин Штубл, 23.Портериа.

Огоҳлантиришлар: Мартин Штубл 8
Четлатиш: Портериа 10

Учрашувни томоша қилиш учун "Бунёдкор" стадионига 34000 мухлис келган.


Бу мухлис Филиппинни сафарда 5:1 ҳисобида мағлуб этганимиздан келиб чиқиб шу ҳисобни ёзиб келган бўлса керак)


Самвел Бабаян, Равшан Ҳайдаров ва Виктор Жалилов.



Филиппин бош мураббийи германиялик Томас Дули.


Асосий таркибимиз.


Кўкка совурилган вазиятга Лобановнинг реакцияси.


Сардоримиз Одил Аҳмедов.


Учрашув бош ҳаками Рюжи Сато 10-дақиқадаёқ Портериага қизил карточка кўрсатганди.


Кейин эса меҳмонлар бутунлай ҳимояга ётиб олишганди.


Анзур Исмоилов 60-дақиқада ўйиндаги ягона голни киритган.


Гейнрих ва Денисовнинг ўйинларини ҳозир ҳам соғиниб турсангиз керак...


Жасур Ҳасанов энг юқори формага чиққан пайтлари чап қанотни "ёндирарди".


Терма жамоамиз тарихида мухлисларнинг энг ёқимтой ўйинчиларидан бири бўлган Гейнрих.


"Тор".


Ўшанда Филиппин дарвозасини "Кардифф" кипери Нил Этериж қўриқлаганди. Нил ўтган мавсум АПЛда ажойиб ўйинлари ва пенальтилар кушандаси сифатида кўпчиликнинг назарига тушди.


Сатонинг кайфияти аъло.



Фотолар муаллифи: Толибжон Қосимов

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика