Тарих такрорланади: "Наполи" "Ювентус"га қарши ўйинга бора олмаслиги мумкин

Оқил Абдубарноев
5 янв 2022, 22:10
Жамоада коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари кўпайгани сабабли "Наполи" Италия чемпионатининг "Ювентус"га қарши ўйинида Туринга ташриф буюришдан маҳрум бўлиш эҳтимоли юқори.

Шу тариқа, Италияда 2020 йилнинг октябрь ойида содир бўлган воқеа такрорланиши мумкин. Ўшанда маҳаллий соғлиқни сақлаш идоралари "Наполи"га Туринга боришни тақиқлаган. А Серия эса учрашувни қолдиришдан бош тортди ва "Ювентус"га автомик 3:0 ҳисобида техник ғалаба ёзилганди. Кейинчалик неаполликлар апелляцияда ютиб чиқишди ва натижа бекор қилиниб, ўйин қайта ўтказилди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Football Italia