

Бу бўйича Ироқ футбол федерацияси Ўзбекистон футбол ассоцияциясига расмий таклиф юборган.
Унга кўра, 10 июль куни Тошкент вақти билан 22:00 да Бағдод шаҳрида бўлиб ўтадиган учрашувни ФИФА ҳаками Ильгиз Танташев бошқаради. Унга қанотларда Тимур Гайнуллин ва Андрей Цапенко ёрдам беради. VAR ҳаками сифатида эса Аҳрол Рисқуллаев иш олиб боради.
Бош ҳакам: Ильгиз Танташев
Қанот ҳакамлари: Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин
VAR ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев


