Танишинг "Бунёдкор" рақиби: “Ал-Фатеҳ” (Ал-Ҳаса, Саудия Арабистони)

Narzulla Saydullayev
13 дек 2013, 12:52
2014 йилги Осиё Чемпионлар лигасига ташланган қуръа Ўзбекистон ва Саудия Арабистони чемпионларини бир гуруҳга рўбарў қилди.
“Бунёдкор”нинг янги рақиби ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Клуб ташкил топган йили: 1958
Клубнинг тўлиқ номи: “Ал-Фатеҳ” спорт клуби
Стадиони: “Шаҳзода Абдуллоҳ бин Жалава” стадиони
Сиғими: 27.500 томошабин
Расмий сайти: www.fatehclub.com

ЮТУҚЛАРИ:
Саудия Арабистони чемпиони – 2012/2013
Саудия Арабистони супер кубоги соҳиби – 2013

БОШ МУРАББИЙ – Фази Ал-Жабал
Туғилган санаси: 1963 йил, 25 февраль
Бу мураббий “Ал-Фатеҳ” жамоасида 2008 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда.

ЛЕГИОНЕРЛАРИ:
Аммар Жамол (Тунис, 1987 йил) ҳимоячи
Кемохо Сиссоко (Сенегал, 1990 йил), ҳимоячи
Элтон (Бразилия, 1986 йил), ярим ҳимоячи
Дорис Салумо (Конго, 1984 йил), ҳужумчи

“Ал-Фатеҳ” жамоаси Осиё Чемпионлар лигасида 2014 йили илк бора дебют қилади. Саудияликлар қитъамизнинг клублар ўртасидаги энг нуфузли турниридаги илк учрашувини “Бунёдкор”га қарши 2014 йилнинг 25 февраль санасида ўз майдонларида ўтказишади.

“Ал-Фатеҳ” жамоаси Саудия Арабистонининг амалдаги чемпиони ҳисобланса-да, терма жамоа таркибида клубдан биронта ҳам футболчи йўқ.

2013/2014 йилги Саудия Арабистони чемпионатида “Ал-Фатеҳ” клуби 12-турдан сўнг 9-поғонада бормоқда. Жамоа ўзининг навбатдаги учрашувини 14 декабрь куни “Ал-Ҳилол”га қарши сафарда ўтказади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com