

"Исминг шундай буюк клуб билан боғланаётгани - ажойиб ҳолат. "Интер" - жуда катта тарихга эга топ-клуб. Ушбу клубда фаолиятини олиб борган Хавьер Занетти эса болалигим кумири. Аммо мен реалистман ва ҳозирги куним ҳақида ўйлайман. "Аякс"да бахтлиман, келажакда нима бўлишини эса кўрамиз. Ҳа, фамилиям итальянча. Женоа ва Калабрияда қариндошларим бор. Бир кун келиб А Серияда ўйнашимга ишонаман", - деди ҳимоячи.
Ушбу мавсумда 28 ёшли футболчи 25 ўйинда 1 гол ва 3 ассист қайд этди.



