Таиланд. "Чаинат" дуранг ўйнади

Narzulla Saydullayev
19 фев 2017
Таиланд биринчи дивизионида 2-тур ўйинлар давом эттирилди.

Ҳамюртимиз Жавлон Гусейнов ўйнаётган "Чаинат Хорнбилл" клуби сафарда "Самут Сонгхрам" клуби билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. 

Гусейнов янги клуби сафида яна асосий таркибда майдонга тушди. "Чаинат" икки учрашувда 4 очко тўплаб мусобақа жадвалининг учинчи поғонасида бормоқда. Клуб навбатдаги ўйинни 26 февраль куни "Трат"га қарши ўз уйида ўтказади.

"Самут Сонгхрам" - "Чаинат Хорнбилл" 1:1
Голлар:
Тиаго Де 45 - Диего 87



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia