UZ

Сўнгги янгиликлар

02:54Миллатлар лигаси. Германиядан 7:0, Нидерландиядан 4:0 ва бошқа натижалар  0 01:58"Интер"нинг икки ҳужумчиси келаси ёзда клубдан кетади  0 01:21Дьёкереш учун курашда етакчи клуб номи маълум  4 00:20Сане ўзига янги клуб танлади  1 00:04Миллатлар лигаси. Украина ва Грузия ўзаро дуранг ўйнади, Туркия ўз уйида Уэльсни енга олмади ва бошқа натижалар  0 23:13Погба "Манчестер Юнайтед"га қайтади  2 22:40Дэвис келганидан сўнг ким "Реал"дан кетади?  5 21:59"Тоттенхэм" Сон билан шартномани 2026 йилга қадар узайтиради. Вингер клубда 10-мавсумини ўтказмоқда  1 20:46Раньери: "Нега бу йигит ўйнамаяпти?"  7 20:12Европа гранди Хвича Кварацхелияга қизиқишни тиклади  5 19:52Россия қачон ФИФА ва УЕФА мусобақаларига қайтади?  21 19:38"Бавария" маошлар харажатини камайтириш учун ўз юлдузларидан бирини сотади  0 19:26Ўзбекистон терма жамоасининг Лаосдаги машғулотлари  15 17:18Мухлислар Мексика терма жамоаси устозини бошини ёришди  9 16:56Россия Бруней билан ўртоқлик ўйини учун қанча тўлаган?  17

Тачмурод Агамуродов: "Қизилқум" мухлислари олдида узр сўрайман. Ҳозир ҳолатимиз шундай" Янгиликлар

Тачмурод Агамуродов: "Қизилқум" мухлислари олдида узр сўрайман. Ҳозир ҳолатимиз шундай"

Coca Cola Суперлигаси 10-тури доирасида "Олимпик"дан учралган мағлубиятдан сўнг "Қизилқум" бош мураббийи Тачмурод Агамуродов ўз фикрларини билдирди.


- Четлатиш бизнинг зараримизга бўлди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам 10 киши бўлиб ўйнаш жуда қийин. "Олимпик" жуда тартибли жамоа. Бу жабҳада бизга оғир бўлди. Йигитларга ўйин сўнгигача ҳаракат қилишганини, кучини берганини айтдим. Рақибларни ғалаба билан табриклайман. 

- Икки ўйиндан буён Виктор Мбаома ҳужумда ўйнади. Бироқ бундан самара чиққани йўқ. Бошида Жасур Холтўраев ҳужум чизиғида яхши ўйин кўрсатаётгандек эди. Нега у асосий таркибда майдонга тушмаяпти?

- Умуман олганда Виктор ёмон ўйин кўрсатгани йўқ. Ўйин давомида унда биргина яхши вазият бўлди. Бироқ ўшанда у нотўғри позиция танлади. Назарий жиҳатдан буни муҳокама қилиб олдик. Бошқа томондан у яхши ўйин кўрсатди. Ёмон ўйнади дея олмайман, чунки 10 киши бўлиб қолгандан кейин барчага қийин бўлди. Шунчаки кучларни янгилаб олиш керак эди. Биз ҳали кўп ишлашимиз керак. Мбаома ёмон футболчи эмас. Бироқ унинг бир қанча функцияларини ўзгартириш лозим. Жамоада ишланиши керак бўлган нарсалар кўп. Жамоа бошқатдан қурилаётганини инобатга олсак, 5 ой давомида ўйинни қуриш қийин бўляпти. Навбатдаги учрашувларда ўйинимиз яхшироқ бўлишига, максимал куч билан ишлашга ҳаракат қиламиз.

Албатта, "Қизилқум" мухлислари олдида узр сўрайман. Ҳозир ҳолатимиз шундай. Бу футбол. Барча ишдан тўғри ҳулоса чиқариш керак. Шу орқали биз тўғри йўлга тушиб оламиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика