Жамшид Саидов: "Қизил карточка ўйин натижасига таъсир кўрсатди"
18 май 2024 22:27
Янгиликлар
Жамшид Саидов: "Қизил карточка ўйин натижасига таъсир кўрсатди"
Ўйин ҳақида
- Ўйин тизгинини қўлдан бой бердик. Иккинчи бўлим кутилмаган вазиятларга бой бўлди. Қизил карточка режаларимизни ўзгартириб юборди.
- Акаки Шулаянинг четлатилиши ўйин натижасига қанчалик таъсир қилди? Умуман ушбу карточкага муносабатингиз қандай?
- Айтиб ўтдим, қизил карточка бизнинг режаларимизга таъсир кўрсатди. Шулая майдондан чиқиб кетганидан сўнг ўйин тизгинини қўлдан бой бердик. Шунингдек, "Олимпик" вакиллари ҳам иккинчи бўлимда ўйинни кучайтиришди.
- Шерзод Файзиевнинг ўйин олдидан жароҳат олиши режаларингизга таъсир қилдими?
- Бу футбол, унда шунақа ҳолатлар ҳам бўлиб туради. Файзиевнинг жароҳат олиши сабаб ўзгариш қилишга мажбур бўлдик. Дастлабки режага бу ҳолат таъсир кўрсатди.
- Элгужанинг бирга-бир вазиятдан фойдалана олмаслиги нима билан боғлиқ?
- Ўйин амалиёти кам бўлганлиги сабаб унда вазиятни ҳис қилишда аниқлик етишмади. Навбатдаги ўйинларга тўлиқ тайёр бўлади деган умиддамиз.
Стадионга келиб бизни қўллаб-қувватлаган мухлислардан мағлубият учун узр сўраймиз. Навбатдаги учрашувларда ғалаба қозониб, уларни уйга яхши кайфиятда қайтишларига ҳаракат қиламиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Роналду дунёнинг машҳур фильмида роль ўйнайди
Фикрлар