UZ

Сўнгги янгиликлар

08:52Хенрик Ларссон Швеция клубидан истеъфога чиқарилди   1 08:36Румменигге Саншешнинг сотиб юборилганига изоҳ берди   0 08:15“Арсенал” ҳимоячиси Дани Себальосни мақтади   2 07:55Лэмпард Батшуайи ҳақида гапирди   0 07:40АПЛ. "Астон Вилла" - "Эвертон" 2:0  0 07:35Бундеслига. "Кельн" - "Боруссия Дортмунд" 1:3  0 07:30ЛаЛига. "Леванте" - "Вильярреал" 2:1  0 07:25ЛаЛига. "Гранада" - "Севилья" 0:1  0 01:55АПЛ. "Эвертон" меҳмонда "Астон Вилла"га имкониятни бой берди  14 01:25Бундеслига. "Боруссия Д" меҳмонда "Кельн"ни таслим этди ва пешқадамлигини мустаҳкамлади  10 01:15Расман: "Бавария" ярим ҳимоячиси 25 млн. евро эвазига "Лилль"га ўтди  1 01:00ЛаЛига. Лопетегининг "Севилья"си 2-турда ҳам гол ўтказмай ғалабага эришди   8 00:40"Севилья"га ижара берилган "Реал" футболчиси майдонни кўз ёшлар билан тарк этди  6 00:203га 3. "Ювентус" ва ПСЖ ўзаро катта алмашувни амалга оширмоқчи   14 00:05Ёш футболчи исмини Мессига ўзгартирди  13

Суюнов нега йўқ? Янгиликлар

Суюнов нега йўқ?

Ўзбекистон терма жамоасининг Туркия йиғинига жалб этилган таркибдан тушиб қолган "Пахтакор" дарвозабони Элдорбек Суюнов нега йўқлиги ҳақида Шаҳбоз Беғамов ўзининг телеграм каналида қуйидаги фикрларни билдирди.

"ЎФА матбуот хизмати Ўзбекистон терма жамоасининг Туркияда (15-29 декабрь) ўтказадиган йиғини учун чақирилган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, Эктор Купер Туркияга 27 нафар футболчи билан йўл оладиган бўлди.

Таркибдаги 4 нафари дарвозабонлар, 8 ҳимоячи, 12 ярим ҳимоячи ва 3 нафар  ҳужумчи Осиё Кубоги олдидан кўриладиган тайёргарликнинг якуний босқичида иштирок этишади.

Мазкур кенгайтирилган таркибга кеча ёзганимдек Купер аввал терма жамоа йиғинига жалб этмаган янги номлар ҳам йўқ эмас. Улар Жавоҳир Илёсов (дарвозабон), Фозил Мусаев (таянч ярим ҳимоячи) ва Дилшод Раҳматуллаев (таянч ярим ҳимоячи). Фақатгина Шерзод Аъзамов рўйхатдан тушиб қолгани тушунарсиз. Суперлигада энг барқарор ва ишончли ўйнаган мазкур марказий ҳимоячи Купер шорт-листидан ўрин олганди. Аммо Туркияга борадиган рўйхатда кирмагани кутилмаган янгилик бўлди.

Кўплаб гап-сўзларга сабаб бўлган ва Купернинг ўйин услубига тушмагани боис эътибордан четда қолган Рашидов ниҳоят яна термага қайтарилди. Купер ҳар йиғинда жалб этган футболчилар орасидан Козак ва Ҳусниддин Ғофуров тушиб қолди. Интизом тарафлама Куперга маъқул келмаган Виталий Денисов яна рўйхатга киритилмади.

Жорий мавсумда Суперлигада энг яхши дарвозабон бўлган (энг кўп қуруқ ўйин, энг кам гол ўтказган) Элдорбек Суюнов "Пахтакор" машғулотида қўлини панжасини синдириб олгани ҳақида хабар бергандик. Гипс камида 3 ҳафта ечилмаслиги ва Суюнов декабрь ойининг сўнгги 10 кунлигида машғулотларга қатнашиши кутилганди.

Дарвозабон айнан терма жамоа билан Туркия йиғинига бориш учун атайин гипсни кутилганидан ҳам аввалроқ ечтириб, даволаш жараёнини тезлаштириш мақсадида синган жойига шина қўйдиришга ҳам улгурди. Ҳозирда синган жойини тезроқ битиши учун махсус муолажа олмоқда. Очиғи, Суюнов Туркия йиғинига боришни жуда истаганди. Туркия йиғинига борадиган таркибдан тушиб қолгани дарвозабонни ранжитгани бор гап.

Ҳозирда терма жамоамизнинг асосий кипери бўлиши учун муносиб ва лойиқ номзодни Туркия йиғинидан тушиб қолгани Осиё Кубогига бориш имкониятларини қанчалик пасайтириб юборди, бу борада аниқ бир нарса дейиш мушкул.

Шу боисдан ҳам терма жамоа шифокори Аброр Пирриевга мурожаат қилдим. Аброр аканинг айтишича, Суюнов ҳали қитъа чемпионатига қадар тикланишга улгуради. Ҳаттоки дарвозабон Туркия йиғинига бориши ва бир неча кундан сўнг машғулотларни аста-секин бошлаши мумкин эди. Бироқ мураббийлар штаби машғулотларда тўлақонли қатнаша олмаслиги ва назорат учрашувида майдонга туша олмаслиги сабабдан Суюновнинг ўрнига бошқа дарвозабонни Туркияга олиб кетишни маъқул кўришди. Аброр Пирриевнинг маълум қилишича, Туркия йиғинидан қайтилгач, Суюновнинг синган панжаси яна қайта текширувдан ўтказилади ва тиббий хулосага кўра якуний қарорга келинади. Жароҳатни битиш жараёнидан келиб чиқиб айтганда, Суюновнинг Осиё Кубогига бориш имкониятлари йўқотилмаган.

Тахминларга кўра, дарвозабон қитъа чемпионатига қадар буткул тикланишга улгуради. Ҳар ҳолда Элдорбек Суюнов бунинг учун қўлидан келган барча ишни бажариб, муолажа жараёнини янада тезлатиб юборган", - деб ёзади сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов ўзининг телеграм каналида.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг