UZ

Сўнгги янгиликлар

13:20Германия газетаси: "Келиб чиқиши ўзбекистонлик футболчи "Айнтрахт"нинг етакчиси"  0 13:13"Барселона" ва "Манчестер Сити"нинг собиқ футболчиси "Лион" бош мураббийига айланди  0 13:11АГМК - "Сўғдиёна" ўйинига оид маълумотлар  0 12:57Тони Кроос собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 12:53Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари Жаҳон Кубогидан олдин сўнгги йиғинга киришди  1 12:50"Спорт ТВ" 14:30дан бошлаб "Насаф" - "Қўқон-1912" учрашувини намойиш этади  10 12:46Лига 1'да истеъфо  0 12:06Сафарда энг кўп ўйин ўтказган "Қўқон-1912" тўртинчи марта мағлуб бўлди  14 11:55Азиз Нурийни табриклаймиз!  3 11:55"Манчестер Сити" яна бир тарихий натижа қайд этди  16 11:53Суперлига. Бугун 9-турнинг охирги учта ўйини ўтказилади  63 11:43Зидан: "Кейинги мавсумда биз билан фахрланасиз"  12 11:25Вильмотс Эронга келди, лекин шартнома тузмади  3 11:1120 ёшли Мбаппе ажойиб натижа қайд этди  5 10:55Аллегри: "Менга бошқа клублардан таклифлар йўқ"  8

Никимбаев: "Усмоновнинг обрўси ЎФФни маҳаллий раҳбарларнинг аралашувидан сақлаган" Янгиликлар

Никимбаев: "Усмоновнинг обрўси ЎФФни маҳаллий раҳбарларнинг аралашувидан сақлаган"

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўз Телеграм каналида бугун, 15 март куни оламдан кўз юмган Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол федерациясининг собиқ президенти Мираброр Усмонов ҳақида пост қолдирди.

"Бугун Ўзбекистон спорт олами энг катта йўқотишни бошдан кечирди. Мустақил Ўзбекистон тарихида Ўзбекистон футбол федерациясини бошқалардан узоқроқ (деярли 12 йил) бошқарган, 2013-2017 йилларда миллий олимпия қўмитаси президенти бўлган Мираброр Усмонов 72 ёшида оламдан кўз юмди.

Усмонов даврида Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари беш маротаба жаҳон чемпионатида иштирок этишди, мамлакатимиз беш марта Осиё чемпионатига мезбонлик қилди ва Риодаги Олимпиадада рекорд миқдорида медаллар қўлга киритилди.

Усмонов туфайли спорт, хусусан футболга ҳукумат томонидан катта маблағ ажратилди ва бу спорт ривожига таъсир кўрсатди. Ўнлаб стадионлар қурилди ва реконструкция қилинди. Усмоновнинг обрўси Ўзбекистон футбол федерациясини маҳаллий раҳбарларнинг аралашувидан сақлади. Мираброр Зуфарович даврида бизнинг спорт ташкилотлар мисли кўрилмаган халқаро обрўга эга бўлди. У халқаро спорт ташкилотларининг бошқарув органларида жуда кўп жойларга эришганидан бу ўринлар учун мамлакатимизда мутахассислар етишмай қолди.

Мираброр Зуфарович спортда раҳбарлик планкасини шунчалик юқори кўтардики, уни ўша баландликда ушлаб қолишнинг иложи йўқ эди.

2006-2011 йилларда Усмонов қўл остида ишлашга муваффақ бўлганман, ОФКга ўтганимда у билан турли масалаларда боғланиб турардим. Мираброр Зуфарович ҳақиқатдан ҳам ташкилот офисида ишлаган федерациянинг биринчи президентига айланди, у қаттиққўл бўлган, аммо қўл остидагиларнинг ҳақлигини тан олиб, керак бўлса қарорини ўзгартира олган.

Қизиқ маълумот: ЎФФ президентига айланган Усмонов ишининг илк 12 ойида ҳеч кимни ишдан бўшатмаган. У ҳар бир ходим билан шахсан танишишни ва уларнинг сифатлари борасида ўз хулосасини чиқаришни истаган.

Жойингиз жаннатда бўлсин, Мираброр Зуфарович" - деб ёзади Никимбаев ўзининг Телеграм каналида.

Рейтинг: +44   

Фикрлар

+24   
15 мар 17:34:52
mtj
muborak RAJAB oyining Jum’a kunida janoza “MINOR” (Oq Masjid) masjidida o’qildi, Janoza namozidan oldin Muftiy xazratlari bir sirni ochdi:
Oq masjidni Mirabror Usmonov qurgan !
Va bundan tashqari judayam
Ko’plab hayriya va ehsonlar qilgan, ammo birortasiniyam
Oshkor etmagan, va asl Saxovatchi kim ekanligini elln qilishmasligini xar doim ta’kidlab kelgan ekan ((

INNA LILLAHI VA INNA ILAHI ROJIUM
+11   
15 мар 18:28:29
БУЮК НАВБАХОР!
Кейинги пайтда сайтда колдирилаётган фикрларни укиб хайрон коляпман . Асосан лотин алифбосида фикр ёзаётган юзерларга инсон , унинг кадр- киммати эмас каёкдаги игво , сассик гаплар зарур экан . Укалар : билдик мухлис экансизлар, ота- оналаринг канака тарбия берган билмадиму лекин улган одамни факат килган хайрли ишлари билан эсланади. 3-4 кун олдин " Навбахор" ни 2 мухлиси автохалокатга учрагани хакидаги хабар чикканда хам у мавзу колиб " Навбахор" мухлисларини жазолашни талаб килганлар булди. Футбол бор- йуги бир уйин . Мираброр Зуфарович Узбекистон учун , узбек спорти , узбек футболи учун жуда катта ишларни килган инсон. Бугун деярли барча жойда У кишининг килган хайрли ишлари эсланмокда . Хозирги рахбарларга ухшаб жахли чикканда бугун жазолаб , 1 хафтадан кейин кечирадиган эмас , мулохазали , хаетда куп нарса курган Инсон булган. Бундай инсонлар 100 йилда бир тугилади. Жойингиз жаннатдан булсин Мираброр Зуфарович.
+11   
15 мар 17:43:42
D ima
Kopla MUZ davirni yomon yomin dydi endi sovol osha paytdigi holatmz bir muncha yaxshi boganakan sabab PFL paytida har hil yon bosshla bomasidi mehnat qigan natijaga ershardi oxatlari obod bosin uladan faqat va faqat ezgu ishla amala qoldi. Nikmanbayevi bitta gapini tegida juda kota mano bor
+9   
15 мар 18:03:08
azamlawer
Бу киши жуда яхши бошаланди ишни. Фақат шу бабаянга ишонгани котта хато бўлди. Аллоҳ раҳматига олсин.
+7   
15 мар 19:09:22
Бахтиёр Хайдаров
Бир инсон Пахтакор стадионини буздирмокчи булган ва бузишга буйрук берган сенатни олдида стадионга нима бор деб . Мираброр Усмонов бу стадионни узбек халки хашар йули билан курганини буни бизса халк каргиши тегиши Пахтакор халк жамоасилигини хамда жамоа ва стадионни тарихи катталигини бу иш амалга ошса тарихий хатолигини асослаб тушинтирган шундан кейин стадион бузилмай жойида колган . М Усмоновни бу иши миллатимизни ва тарихимизни мардонавор химоя килгани ва шижоатини билдиради . охиротлари обод булсин
+7   
15 мар 17:31:06
JoanGamper
Аллоҳ раҳматига олган бўлсин.
+6   
15 мар 18:50:31
Нoдир
Бу рост лекин.У кишидан кейин нима булди Нефтчи синди,Машьални пастга туширишди.Ва йук жойдан Сурхон билан Динамо Олий лигада пайдо булди.
+6   
15 мар 18:10:13
AnDiJoN UzB
АЛИБАБА фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ўзбекистон - БАА >>> 2 : 3
Bitta oyn hc nmani hal qmidi garci olimpiada yollanmasi uchun bo'lsa ham Erke kwi 1ta gapi chaynab yuruvrmidi Mujik bolb Joyi Jannatan bosin db duo qb qoyn boldi Oziz futbol ili Sport uchun ubu narsa qganmisz bza odi odammza hc nma qmaganmiza lekn qancali yomon dsezam Mirabror Usmonov davrida Rivojlanganmza mana undan kyn nma bovoti yowlarmz Jaxon chempionati cetda tursn Osiyo chempionatigayam cqomiyapti kere bosa! Futzalda Saralawdan o'tomayamza! Eng yuksalgan davrimiza owa inson qollarida bo'gan! Oxirati Obod bosin! Joyi Jannata bo'sin! Inna Lillahi va inna ilahi rojiun!!!
+5   
15 мар 19:25:58
Garrysher
Мираброр Усмонов а так ёмон ишламаган экан. Хозирги Ахмаджонов балониям килгани йук. Натижаям йук.
+5   
15 мар 18:45:13
Amir BEK
Mirabror Zufarovich davrida futbolimiz ancha kuchli edi xozirgi paytda UFA tomonidan kopdan kop klubla aziyat chekvotti milliy terma jamoamiz xozirgidan 5 barobar kuchli edi, Bunyodkor stadioni xam Zufarovichni tashabbuslari bilan qurilgan, tarixda ozbekistonda yagona Bunyodkor stadioni va akademyasi tashkil qilindi, xozirgi kunga kelib stadion tortib olinib Milliy stadionini deb nomlandi xozir stadionni ayanchli axvolga keltirishdi, turli bar, restoranlar, play station, velo prokatlar ochib tashlangan, qoriqlash strategiyasi xozirda "0" sevishganlar stadionga kirib birbirini tortib yotibti, bu achinarli axvol, shu jumladan shortan, mashal kabi klublar yanchib tashlandi, 1 ligada chempion bogan jamoalar orniga past pagonadigi klublar super liga deb atalayotgan chempionatda qatnasvotti, oldin shunday xolatlar yoq edi, kuchli bo'lsen marxamat oliy ligada oyna qabilida ish tutilgan, hech qaysi klub sunniy oldirilmagan aksincha qollab quvvatlangan. u paylarda bir klubni qollab quvvatlab boshqa klublarga 500 millionlab jarima solinmagan, bordiyu fifa tarafdan klublarga ogoxlantirish xatlari kelsa 6 ochkosidan maxrum qilinmagan, UFF klublarini ximoya qilib FIFA ga qarshi chiqib o'z yurtini klublarini shu inson ximoyasiga olgan, ayni kunlarda o'zingiz korib turganingizdek ayanchli axvolda bizning futbol O'zbek futboli 2013-2017 shu tariqa bizning futbol oldi.
+4   
15 мар 18:55:25
Boymurod Neftchi
2014 йил апрель ойида Мираброр Усмоновни хонасида бирга утириб сухбатлашиш насиб эткан менга ушанда менда у инсон жуда яхши таасурот колдирган. Жойи жаннатда булсин охирати обод булсин.
+4   
15 мар 18:00:45
Ichki hotirjamlik
Ola : lekin bu fakt
+3   
15 мар 20:12:32
Акмал Тўрақулов
БУЮК НАВБАХОР! фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Кейинги пайтда сайтда колдирилаётган фикрларни укиб хайрон коляпман . Асосан лотин алифбосида фикр ёзаётган юзерларга инсон , унинг кадр- киммати эмас каёкдаги игво , сассик гаплар зарур экан . Укалар : билдик мухлис экансизлар, ота- оналаринг канака тарбия берган билмадиму лекин улган одамни факат килган хайрли ишлари билан эсланади. 3-4 кун олдин " Навбахор" ни 2 мухлиси автохалокатга учрагани хакидаги хабар чикканда хам у мавзу колиб " Навбахор" мухлисларини жазолашни талаб килганлар булди. Футбол бор- йуги бир уйин . Мираброр Зуфарович Узбекистон учун , узбек спорти , узбек футболи учун жуда катта ишларни килган инсон. Бугун деярли барча жойда У кишининг килган хайрли ишлари эсланмокда . Хозирги рахбарларга ухшаб жахли чикканда бугун жазолаб , 1 хафтадан кейин кечирадиган эмас , мулохазали , хаетда куп нарса курган Инсон булган. Бундай инсонлар 100 йилда бир тугилади. Жойингиз жаннатдан булсин Мираброр Зуфарович.
Кам бўлманг Илоҳим!
Мани дилимдаги гапларни ёзибсиз!!!
+3   
15 мар 18:40:44
Amir BEK
Mirabror Zufarovich davrida futbolimiz ancha kuchli edi xozirgi paytda UFA tomonidan kopdan kop klubla aziyat chekvotti milliy terma jamoamiz xozirgidan 5 barobar kuchli edi, Bunyodkor stadioni xam Zufarovichni tashabbuslari bilan qurilgan, tarixda ozbekistonda yagona Bunyodkor stadioni va akademyasi tashkil qilindi, xozirgi kunga kelib stadion tortib olinib Milliy stadionini deb nomlandi xozir stadionni ayanchli axvolga keltirishdi, turli bar, restoranlar, play station, velo prokatlar ochib tashlangan, qoriqlash strategiyasi xozirda "0" sevishganlar stadionga kirib birbirini tortib yotibti, bu achinarli axvol, shu jumladan shortan, mashal kabi klublar yanchib tashlandi, 1 ligada chempion bogan jamoalar orniga past pagonadigi klublar super liga deb atalayotgan chempionatda qatnasvotti, oldin shunday xolatlar yoq edi, kuchli bo'lsen marxamat oliy ligada oyna qabilida ish tutilgan, hech qaysi klub sunniy oldirilmagan aksincha qollab quvvatlangan. u paylarda bir klubni qollab quvvatlab boshqa klublarga 500 millionlab jarima solinmagan, bordiyu fifa tarafdan klublarga ogoxlantirish xatlari kelsa 6 ochkosidan maxrum qilinmagan, UFF klublarini ximoya qilib FIFA ga qarshi chiqib o'z yurtini klublarini shu inson ximoyasiga olgan, ayni kunlarda o'zingiz korib turganingizdek ayanchli axvolda bizning futbol O'zbek futboli 2013-2017 shu tariqa bizning futbol oldi.
+3   
15 мар 17:31:01
Bunyodbek Qalandarov
Ishonavering bu degani hali beri futbolimiz rivojlanmaydi degani
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг