UZ

Сўнгги янгиликлар

15:28Расман: "Барселона" даниялик футболчининг трансферини эълон қилди  0 15:12Гвардиола Бартомеунинг сўзларига жавобан: "Барселона"га овозини баландлатмасликни тавсия қиламан"  7 14:55Ҳужумкор "Аталанта" ҳеч кимдан қўрқмайди, аммо...  3 14:53Ислом Аҳмедов - "Пахтакор" академияси, Double Pass ва бошқалар ҳақида  0 14:46"Манчестер Сити" ўйинчиси АПЛ рекордини ўрнатди  1 14:37Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 14:27"Қўқон-1912" тез орада янги футболчиларни таништиради  5 14:24Назорат учрашуви. "Андижон" "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  6 14:14Месси "Манчестер Сити"нинг дисквалификацияси ҳақида гапирди  3 14:09ФИФА рейтинги эълон қилинди: Ўзбекистон ҳамон 85-ўринда  23 14:00Эшитдик-да! Мурод Исмоилов "Металлург"дан кетди  8 13:41ЕЧЛ. Ҳафта ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  7 13:16"Аталанта"нинг плеймейкери Папу Гомес ҳакамга қараб бўш ҳудуд излайди  5 13:15Холанд Нигерия терма жамоасида?!  16 12:49Карикатура: Холанд ПСЖни "синдирди"  2

"Сурхон"нинг ашаддий мухлиси ёрдамимизга мухтож! Янгиликлар

"Сурхон"нинг ашаддий мухлиси ёрдамимизга мухтож!

"Сурхон" клубининг ашаддий мухлиси Олим Назаров яхшилар ёрдамига мухтож.

Икки қиз ва бир ўғилнинг отаси бўлган Олим ака қийинчиликлар гирдобига тушиб қолди.

Иккинчи қизининг соғлигини ўнглаш учун 10 йил курашиб, уни соғайишига эришган ота энди ўғли учун борини бермоқда. 2007 йилда дунёга келган Гажкули Одинаев оёғида икки томонлама маймоқлик касали аниқланди. Олим ака бу синовни ҳам енгиб ўтиш йўлида тинимсиз ҳаракат қилмоқда. Кўп марта операция қилинишига қарамасдан, болакайни маймоқлик аломатлари тарк этмади. Гажкули 3 ёшга тўлганда унда яна бир касаллик - ичак потологик касаллиги борлиги маълум бўлди. Боланинг 1 метр 8 см ичагини олиб ташлашди, аммо касаллик уни тарк этмади. 12 ёшга бўлган Гажкули ҳозиргача ўнлаб операцияларни бошидан ўтказди.

Олим ака тиббий муолажалар харажатларини қоплаш учун уйини сотди, айни дамда улар ижарада яшашмоқда. Болакайни Россияда бир қатор жарроҳлик амалиётлари кутиб турибди. Албатта, даволаниш учун яхшигина пул керак. Гожкулининг аҳволи эса ёмонлашишда давом этяпти. Шифокорларнинг айтишича, болакай соғайиб кетиши мумкин. Олим акага 10 минг АҚШ доллари керак. Ўзбек халқи ўзининг меҳмондўст, меҳрибон ва яхшилик қилиш каби ҳислатлари билан машҳур. Келинг, Олим акага ёрдам бериб, унинг фарзанди ёққа туриб кетишига кўмаклашайлик.


"Қадрли мураббий, футболчи ва футбол ишқибозлари. Ўғлим 11 ёшда ва у ҳозиргача 11та операцияни бошидан ўтказди. Сўнгги пайтларда аҳволи оғирлашди ва сўнгги 10 ой ичида 6 марта фарзандимни Россияда операция қилдирдим. Бахтиёр Ашурматов, Шавкат Саломов, Абдулазиз Юсупов, Одил Аҳмедов, Элдор Суюнов, Тимур Кападзе, Ислом Тўхтахўжаев, Санжар Турсунов ва "Пахтакор" ҳамда "Сурхон"нинг бошқа футболчилари ёрдами билан ўғлимни Россияга олиб бориб, ўғлимни оёққа турғизишга ҳаракат қилдим. Яна Россияга кетишимиз керак, бироз маблағ етмаяпти. Championat.asia сайти орқали сизлардан ёрдам сўрамоқчиман. Илтимос, ўғлимни Россияда даволатишга ёрдам беринг" - деди Олим ака Назаров.



Олим Назаров

Тел: +998 94 515 00 71

Uzcard ("Агро Банк"): 8600 0417 8158 9628

Рейтинг: +76   

Фикрлар

+4   
10 янв 18:25:07
Firdavs Majitov
FUN_UZBEK55 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Яхшиликни бошкаларга билдирмасдан килган маькул. Килмокчи булган эзгу амалингизни бу сайтда хаммага маьлум килиш шарт эмас.
Исталган гапни яхши ёки ёмон маънода тушуниш мумкин. Бу отахонимиз нафақа пулимни бераман, мана ёрдам беряпман деб кўз-кўз қилётганларига ишонмиман. Шунчаки, сизларни ҳам имкониятингиз етса беринглар, ман пенсиямдан бўсаям бераман демоқчилар назаримда.
+3   
10 янв 18:54:25
Millioncha
Akalar ukalar Ch A saytda 55 000 o'quvchi borakan xammamiz xech bumaganda 5000 sumdan plastiklariga tashelik ushanda 275 000 000 sum yaqin 40 000 Dollar bularkan Olloh shifo bersin.
+2   
10 янв 18:51:21
Utkirbek lochinlar
Ollohim shifo bergin barcha bemorlarga
+1   
10 янв 21:02:39
туракургон сити
FUN_UZBEK55 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Яхшиликни бошкаларга билдирмасдан килган маькул. Килмокчи булган эзгу амалингизни бу сайтда хаммага маьлум килиш шарт эмас.
Яхшиликни билдирмай килган яхши албатта,лекин одамларни шижоатлантиришни ният килиб билдириб килиш хам яхши бир тарафдан.
Кайсидир куни фейсбукда мисрда шунга ухшаш вокеада бир камбагал йигитни килган эхсони хакида макола укувдим.
Камбагал йигит арзимаган 2$лик эхсони ортидан1500000$маблаг тупланган экан
+1   
10 янв 18:39:03
Zubayr 95
Brazilyaliklarga oyiga 10 ming kokatdan berdilar Surxon Fk Raxbarlari shu akamizga ham yordam berilar Savob uchun
   
10 янв 20:53:46
туракургон сити
АЛЛОХ комил шифо берсин,келажакда ватанимизга фойдаси тегадиган инсон булсин
   
10 янв 20:28:31
YUNUS ARSENAL
Kasallik odamni sillasini qrutib yuboradi Olim akani tushunaman boshimdan utkan.
   
10 янв 20:24:15
Музаффар Махмудов
Оллох шифо берсин
   
10 янв 19:11:28
Abdunazar
Imkoniyati borlar yaxshilik qilingizlar
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг