

Клуб спорт директори Рустам Қурбонбоев қуръа натижаларига муносабатини билдирди.
"Қуръанинг кўзи кўр бўлади дейишади. Биз мавсум стартини Термизда бошлашни истаган эдик. Ўз майдонимизда ўйнашни нафақат жамоа, балки мухлислар ҳам интиқлик билан кутаётган эдилар. Умуман олганда қуръани омадли ёки омадсизга ажратиш ноўрин ҳисобланади, чунки барибир ҳамма рақиб билан ўйнашимиз керак", - дейди Рустам Қурбонбоев.



