

Учрашув 25 март куни Термиздаги “Алпомиш” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 16.00 да бошланади.
Мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида “Сурхон” профессионал футбол клуби бугундан чипталар сотувини йўлга қўйди. Чипталар Термиздаги “Юбилейное” супермаркети ҳовлисида сотилмоқда. Чипталар баҳоси бир хил — 4000 сўмдан қилиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, 25 март куни соат 9.00 дан бошлаб «Сурхон» — «Қўқон-1912» жамоалари учрашуви чипталари “Алпомиш” стадиони кассаларида сотилади.
Барча мухлисларни “Алпомиш” стадионига таклиф этамиз.



