“Сурхон”: “Насаф-2”га қарши тайёргарликни бошладик"

Aziz Tukhtamuradov
20 май 2017
Биринчи лига вакили “Сурхон” жамоаси “Орол” клубига қарши ўйиндан сўнг мураббийлар таркибдаги футболчиларга бироз дам беришга қарор қилишганди.

Қисқа муддатли таътилдан сўнг жамоа аъзолари яна ўз қароргоҳларида йиғилди. Машғулотлар Термиз шаҳридаги “Алпомиш” стадионида ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Сурхон” чемпионатнинг 11-турида Қаршининг “Насаф-2” жамоасига қарши баҳс олиб боради. Мазкур учрашув 25 май куни бўлиб ўтади.


"Сурхон" матбуот хизмати


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia