UZ

Сўнгги янгиликлар

11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  0 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  1 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  40 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  16 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  30 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  8 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  51 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1

"Сурхон" мавсумни 19 ёшли футболчилар билан бошлайдими? Янгиликлар

"Сурхон" мавсумни 19 ёшли футболчилар билан бошлайдими?

Ўзбекистонда трансфер ойнаси ёпилишига 11 кун вақт қолди. Шунга қарамай, "Сурхон" футбол клубида ҳал этилмаган қатор масалалар бор.

Биринчи катта масала — легионер футболчи олдидаги қарздорлик. Бубанья ФИФАга мурожаат қилган. Катта ташкилот куннинг исталган қисмида "Сурхон" учун трансфер тақиқи қўйиши мумкин. Ҳатто эртагаёқ тақиқ кучга кирса ҳам, "Сурхон" 26 февралгача катта эҳтимол билан кўп нарсага улгурмайди. 

Иккинчи катта масала — клубнинг янги ҳомийлар қўлига ўтиши. Бу иш ҳам амалга ошганича йўқ. Амалдаги раҳбариятдан қолиб келаётган қарздорлик масаласини ҳал этиш асосий муаммо бўляпти. Юридик тарафдан олиб қараганда ҳам олдиндаги 11 кун бу ишларни ҳал қилиш учун етмаслиги мумкин. 

Ўз-ўзидан савол келиб чиқади: "Сурхон" трансферлар амалга ошира олмаса нима бўлади? Агар шундай ҳолат юзага келса, у ҳолда "Сурхон" ўтган мавсумдаги футболчилари билангина шартномани узайтириши ва фақатгина U-18 жамоаси футболчилари билан шартнома тузиши мумкин бўлади. Савол кетидан яна савол бор: бу ҳолатда клуб 2022 йилги мавсумда Суперлигада жон сақлаб қола оладими?

Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика