Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади

Khoja
4 окт 2025
Россиянинг “Спорт-Экспресс” нашри хабарига кўра, агар Фабио Каннаваро Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлигига келса, унинг маоши (ёрдамчилар билан бирга) йилига 4 миллион еврони ташкил қилади.

Йилига 4 миллион евро маош тўғри келадиган бўлса, Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида:

1) Руди Гарсия Белгия терма жамоасида (йилига 820 000 евро);

2) Луис де ла Фуенте Испания терма жамоасида (2 млн евро);

3) Луциано Спалетти Италия терма жамоасида (3 млн евро);

4) Роналд Куман Голландия терма жамоасида (3 млн евро);

5) Дидье Дешам Франция терма жамоасида (3,8 миллион евро).

+ ЖЧ-2018да Россия терма жамоасида 2,5 миллион евро ишлаб топган Станислав Черчесовдан кўпроқ маош олади.


KhojaМуаллиф
Манба: Спорт-Экспресс