

Суриядаги нотинч вазият туфайли ОФК терма жамоа уй ўйинларини бошқа давлатда ўтказиши ҳақида қарор қабул қилган. Дастлаб Макао варианти пайдо бўлганди. Бироқ кеча ОФК Сурия ўз рақибларини Малайзияда қабул қилишини расман эълон қилди.
"Нимага Макао эмас, Малайзия? Биз ОФКдан бу борада хат олдик. Макаода ўйнай олмаслигимиз борасида. Шу сабабдан ҳам Малайзия варианти танланди. Энди уй ўйинларимизни ўша ерда ўтказамиз", - дейди Сурия терма жамоаси бош мураббийи Айман Ал Ҳаким Ўзбекистонга қарши учрашувдан кейинги матбуот анжуманида.
6 сентябрь куни Сурия терма жамоаси Малайзиянинг Парои шаҳридаги "Tuanku Abdul Rahman Stadium" стадионида Жанубий Кореяни қабул қилади.



