Суперлиганинг иштирокчи жамоалари сони ўзгартирилмайди — ЎФА баёноти

Sherzod Nurmatov
27 ноя 2021, 20:37
Бугун Coca-Cola Суперлига-2021 мавсуми ўз ниҳоясига етди.

"Чемпионат охирги тургача қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлди. Кучли учликдаги совринли позициялар ва юқори лигада қолиш учун кураш шиддатли ўтди. ЎФА ва ПФЛ чемпионат давомида юзага келган қийинчиликларга қарамай, спорт принципларига риоя қилишни устувор вазифа қилди ва бунга қатъий амал қилишда давом этади. Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда Суперлиганинг 2022-йилги мавсумида иштирокчи клублар сони оширилиши ва чемпионатда 16 клуб қатнашиши ҳақида тахминлар янграганди. Шуни маълум қиламизки, ЎФА ҳамда ПФЛ амалдаги регламентга ўзгартириш киритмайди ва спорт принципларига қатъий риоя қилади. Кейинги мавсумда Суперлиганинг иштирокчи жамоалари сони ўзгартирилмайди. Бу борада ташаббус билан чиқаётган мутахассисларни регламентни ҳурмат қилишга чақирамиз", – дейилади ЎФА расмий баёнотида.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати