Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти

Оқил Абдубарноев
4 окт 2025
Championat.Asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳаками Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" Телеграм канали) Суперлиганинг 23-тур ўйинларидаги баҳсли вазиятларни кўриб чиқди.

"Андижон" - ОКМК

Ҳакам тўғри қарор қабул қилиб, "Андижон" дарвозабонига нисбатан қўполлик ишлатилганини қайд этди. ОКМК ҳужумчиси қўлида тўп билан ҳавода турган дарвозабонга тегиб кетди. Тўғри қарор - ҳужумда қоида бузилиши.

ВИДЕОЛАВҲАНИ ТОМОША ҚИЛИШ


"Андижон" - ОКМК

ОКМК ўйинчиси тўпни дарвозабондан ўтказди, шундан сўнг "Андижон" ҳимоячиси билан минимал тўқнашув юз берди, аммо бу ҳужумчи футболчининг кейинги ҳаракатига ҳеч қандай таъсир кўрсатмади. Фикримизча, ҳакам ўйинни давом эттириб, тўғри қарор қабул қилди.

ВИДЕОЛАВҲАНИ ТОМОША ҚИЛИШ


"Қўқон-1912" - "Бунёдкор"

"Бунёдкор" ҳимоячиси тўпга ўйнамоқчи бўлиб, эҳтиётсизлик оқибатида хатога йўл қўйди. "Қўқон-1912" ҳужумчиси тўпга биринчи етиб борди, ҳимоячи эса рақибининг оёғини "тепиб юборди". Ҳакам мураккаб вазиятда хатога йўл қўйди, чунки ҳаракатда ким биринчи бўлиб тўпга тегаётганини кўриш жуда қийин эди. Бироқ ВАР тўғри аралашиб, ҳакамни видеотакрорни кўришга чақирди. Тўғри қарор - интизомий чоралар қўлламасдан пенальти белгилаш.

ВИДЕОЛАВҲАНИ ТОМОША ҚИЛИШ


"Пахтакор" - "Сурхон"

Назаримизда, ҳакам пенальти белгилашда хатога йўл қўйди. "Сурхон" жамоаси ўйинчиси тўп томон эмас, балки рақиб томонга оёғини қўйиб, тўқнашув ташаббускори бўлди. ВАР текширувидан сўнг ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди, чунки 7-рақамли футболчи тўп узатилган пайтда ҳимоячиларга нисбатан дарвоза чизиғига яқинроқ жойлашганди. Тўғри қарор – эркин зарба белгилаш.

ВИДЕОЛАВҲАНИ ТОМОША ҚИЛИШ


"Динамо" - "Шўртан"

"Шўртон" ўйинчиси зарбани тўсишга уринди, бироқ "Динамо" ҳужумчиси дарвозага зарба берганидан сўнг, у бепарволик билан қоидани бузди: яккакураш оқибатларини ҳисобга олмасдан, ортдан рақибининг оёғига зарба берди. Тўғри қарор – 11 метрлик жарима зарбаси ҳамда қўпол ўйин учун сариқ карточка.

ВИДЕОЛАВҲАНИ ТОМОША ҚИЛИШ


"Машъал" - "Бухоро"

"Бухоро" жамоаси ўйинчиси позиция учун курашаётганда қўлини рақиб олдига чиқарди ва тирсаги билан рақибнинг юзига тегиб кетди. Бунда атайин зарба бериш ёки ортиқча куч ишлатиш кузатилмайди. Бизнингча, бу вазиятда ҳакам қоидабузарга сариқ карточка кўрсатиб, жарима зарбаси белгилаши лозим эди. ВАР тизими эса ноўрин аралашган. Ҳакам ўйинчига қизил карточка кўрсатиб, хатога йўл қўйди.

ВИДЕОЛАВҲАНИ ТОМОША ҚИЛИШ


Шу тариқа, Суперлиганинг 23-тур ўйинларида ҳакамлар иккита жиддий хатога йўл қўйишди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia