UZ

Сўнгги янгиликлар

12:10"Ювентус" "Реал" ўйинчиси билан шартнома имзолаши мумкин  0 11:55"Пахтакор" - "Шаҳр Ходро" учрашувидан мухлислар ГАЛЕРЕЯСИ  1 11:49Olamsport: Фазлиддиннинг навбатдаги жанги аниқ, хоккей афсоналарига Тошкентдан уй ва бошқа хабарлар  1 11:48Ўзбекистон миллий терма жамоаси БAAга йўл олди. Икки футболчи йиғинга бора олмади  16 11:38Мюнхен авиаҳалокатида тирик қолиб, бир неча кишини қутқарган дарвозабон вафот этди  2 11:33Лионель Месси навбатдаги мукофотни қўлга киритди  6 11:10Карикатура: Чемпионлар лигасидан бир кун олдин жамоалардаги ҳолат  3 10:47Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  7 10:44Фабрегас Магуайрнинг фоли ҳақида: "Бу қизил"  19 10:20Облак: "Ливерпуль" - ҳақли равишда фаворит, аммо..."  12 09:50Тухель: “Неймар ўйин тақдирини ёлғиз ҳал этишга қодир”   3 09:37ПСЖ ҳимоячиси: “Боруссия”га қарши баҳсда фақат Холандни қўриқлаш керак эмас”   5 09:22Канте жароҳат олди   4 09:08Зойир Мирзаевнинг Қашқадарё вилояти футбол раҳбарлари билан учрашуви қандай ўтди?   26 09:04“Атлетико” “Ливерпуль”га қарши ўйин қайдномасини эълон қилди   7

Суперлигага қайтган "Машъал"га собиқ футболчилар табрик йўллашди Янгиликлар

Суперлигага қайтган "Машъал"га собиқ футболчилар табрик йўллашди

Муддатидан аввал А ПРО-Лига ғолиблигини қўлга киритиб, Суперлигага йўл олган «Машъал» жамоасини бир қатор мутахассислар, собиқ ва бошқа жамоаларда ижара асосида тўп сураётган футболчилари ўзларининг табрикларини йўллашди.


Александр Хомяков - «Андижон» жамоаси бош мураббийи


Биласизми, мен «Машъал»дан кетаётиб жамоани Суперлигада кутишимни айтгандим. Ниҳоят улар ҳам яна кейинги йил Суперлигада ўйнашади. Бундан жуда хурсандман, жамоани чин қалбимдан табриклайман. Улар кейинги йили жуда яхши ўзгаришлар қилишлари ва томошабоп ўйин кўрсатишлари аниқ. Жамоага чин қалбимдан омад тилайман.

Бахтиёр Саттаров - "Шердор" жамоаси бош мураббийи


Ўзбек футболини ёрқин алангаси ва устунларидан бири бўлган ПФК "МАШЪАЛ" жамоасини Суперлига йўлланмасини қўлга киритгани билан ўзим ва жамоамиз номидан табриклайман! "Машъал"нинг Суперлигада иштироки ўзбек футболини ютуғи бўлади. Ўйлайманки, жамоа яна ўз мавқеини тез орада тиклаб, Ўзбекистонни турли ёшдаги терма жамоаларига муносиб футболчилар етиштиришда давом этади. Бу борада клубда тизим тўғри йўлга қўйилган. У ердаги раҳбарлар ҳақиқий футбол мутахассислари, И. Қурбонов эса ҳозирги кундаги футбол менежерларини энг яхшиларидан бири. "Машъал" кучлилар сафига қайтганидан хурсандмиз.

Ҳумоюн Муртазоев - «Насаф» футбол клуби


Икки йил «Машъал» Суперлигадан четда қолди. Шу вақт мобайнида «Машъал»ни бутун ўзбек футболи мухлислари йўқламаган ва тилга олмаган куни бўлмади ҳисоб. Мана ҳозир мен терма жамоа йиғинига таклиф этилдим, таркибга назар солиб қарасам Элдорбек Суюнов, Санжар Қувватов, Фаррух Сайфиев, Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров ва ўзим бор эканман. Бу катта натижа ва бунга осонликча эришилмаган. Чин қалбимдан «Машъал»ни табриклайман, оғир мавсумда мардонавор курашиб чемпион бўлишди. Чемионлик муборак бўлсин дўстларимизга!

Шаҳзод Убайдуллаев - «Андижон» футбол клуби


Ниҳоят бу сафар «Машъал» мақсадига эришди. Чемпионлик муборак бўлсин, бу ғалаба бутун ўзбек футболиники улар «Машъал»ни икки йил кутишди. Менимча бу йил «Машъал» Суперлигада кучли жамоа бўлиб қайтади. Клубдаги дўстларимни ва клуб раҳбариятини яна бир бора табриклайман.

Жавоҳир Илёсов - «Локомотив» футбол клуби


Аввало «Машъал»ни яна ўз жойига қайтгани билан табриклайман. Болалар жуда катта меҳнат қилишиб мана якунда чемпион бўлишди. Мен доим «Машъал» билан биргаман. Ўйлайманки кейинги Суперлигада «Машъал» ўзини ҳар томонлама кўрсатади. Шуни алоҳида таъкидлаган бўлардимки, «Машъал»га раҳмат бизни шундай даражаларга етказган клуб бўлади. Омад тилайман барча барчаларига!

Жамолиддин Убайдуллаев - «Бухоро» футбол клуби


Аввало мен барча Мубораклик футбол муҳлисларини «Машъал»нинг ашаддий фанатларини жамоанинг Суперлигага чиққани билан самимий қутлайман. Очиғи мен жуда хурсанд бўлдим жамоани яна юқори элитага қайтганидан. Ўйлайманки«Газчи»лар Суперлигада супер ғалабаларни қўлга киритишади. Чемпионлик муборак бўлсин !

Сардор Абдуримов - «Насаф» футбол клуби


Икки йиллик ўзбек футболидаги янгиликлар «Машъал»сиз ўтди. Бу эса барибир кўпгина ўзбек футболи муҳлисларини ранжитди. Чемпионлик билан алоҳида табриклайман. Муборак халқига янги футбол баҳори, янги лига муборак бўлсин!

Воҳид Шодиев - «Қизилқум» футбол клуби


Очиғи «Машъал» учун жуда хурсандман, чунки бундай клубнинг жойи қуйи лигада эмас. Шу боис «Машъал»нинг Суперлигага қайтиши нафақат Мубораклик балки бутун ўзбек футболи мухлисларини жуда қувонтирди. Мен чемпионлик билан собиқ жамоамни табриклайман. Кейинги йил янгича ва ўзгача «Машъал»ни кўрамиз деган умиддаман. Омад ёр бўлсин!

Зафар Тўраев - «Қўқон-1912» футбол клуби


Икки йил олдин «Машъал»ни тарк этган бўлсамда шу вақт ичида доим «Машъал»ни соғиниб собиқ жамоамни тезроқ элитага қайтишини ҳоҳладим. Ҳар-бир баҳсни кузатиб бордим нихоят мен ва «Машъал» муҳлислари орзиқиб кутган кун келди. Чемпионлик ва Суперлига билан «Машъал»чиларни табриклайман!

Санжар Қувватов - «Пахтакор» футбол клуби


Кейинги йили «Машъал»га қарши майдонга чиқамиз. Бу шахсан мен учун қизиқарли. Муборакда шундай жамоа икки йил ПРО-Лигада юрди. Аммо Муборакда футбол профессионал тарзда йўлга қўйилгани мана яна исботини топди. Суперлигага чиққани билан собиқ жамоамни самимий табриклайман.

Шаҳзод Шайманов - “Навбаҳор” футбол клуби


“Машъал” ни Суперлигага қайтгани билан табриклайман. « Навбаҳор »да мен билан яна 4-5 нафар собиқ «Машъал»чилар бор улар ҳам «Машъал»нинг элитага қайтганидан хурсанд. Чунки бу клубнинг ўзбек футболи олдида тутган ўрни, мавқеи бор. Клубнинг барча ходимлари ва «Машъал»ни Суперлигага йўл олгани билан қутлайман!


Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг