UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15"Реал"нинг "Севилья"га қарши ўйин учун қайдномаси маълум  7 11:00Алиқуловнинг “Машъал”даги тақдири сўроқ остида  4 10:59«Бунёдкор»нинг собиқ легионери энди «Металлург»да  7 10:55Любинко Друлович: "Орзу сари интилишда давом этамиз"  40 10:48БАА U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистон фаворит"  16 10:44Мерсисайд клуби "Интер" хавбеки билан шартнома имзоламоқчи  1 10:29Қатар кубоги. "Ал Садд" - "Ал Духаил" 4:0  0 10:20Гвардиола: "Манчестер Сити"да қоламан, агар..."  10 10:09Бобир Абдухолиқов: “Эртага фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз”  32 09:47”Милан“ ва “Рома” футболчи алмашишга келишиб олди   4 09:38Бундеслига. "Шальке-04" - "Боруссия М" 2:0  0 09:35Португалия чемпионати. "Спортинг" - "Бенфика" 0:2  0 09:28Дуван Сапата: “Аталанта”дан кетиш ҳақида ўйлаётганим ҳам йўқ”   1 09:25Португалия чемпионати. "Порту" - "Брага" 1:2  0 09:17Шоҳжаҳон Эргашев иштирокидаги жанг биринчи раунддаёқ якунланди  44

Тарихда илк бор. Суперлигада футболчилар ва мураббийлар олдида қарздор бўлган клуб қолмади Янгиликлар

Тарихда илк бор. Суперлигада футболчилар ва мураббийлар олдида қарздор бўлган клуб қолмади

Айни вақтда Профессионал футбол лигасида клублар иш ҳақини бермай келаётган футболчи ёки мураббийлардан шикоят аризалари мавжуд эмас.

Шу кунгача тушган аризаларнинг барчаси атрофлича ўрганиб чиқилиб, қарздорликлар бартараф этилди.

1 йил аввал ҳам 2014 йиллардан қолиб келаётган пулларини ололмай, ФИФАга даъво аризаларини киритган ўнлаб хорижий футболчилар мавжуд эди. Ўзимизнинг маҳаллий футболчи ва мураббийлар эса юздан зиёдни ташкил қилаётганди. Ўтган вақт ичида Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмита ҳамда ЎзПФЛ жиддий меҳнат қилди. Натижада клублар барча қарздорликларни бартараф қилди.

ФИФА низомига кўра, даъво муддати икки йилни ташкил қилади. Бундан-буёғига шартномалар масаласи жиддий назоратда бўлса, клублар раҳбарияти ўз ишига масъулият билан ёндошса, ишлар анча изига тушиши мумкин. Фурсатдан фойдаланиб, айни вақтда футбол клубларига раҳбарлик қилаётганларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Албатта, ўтган 1 йил ичида улар билан жуда кўп сен-менга борилди, аммо охир-оқибат ҳуқуқлари паймол этилган футболчи ва мураббийларнинг ҳақлари ундириб берилди. Клубларнинг айни вақтдаги раҳбарлари ўзларидан аввал фаолият олиб борган раҳбарият йўл қўйган камчиликлар хунини тўлади. Эндиликда уларда олдинга интилиш, келажак режаларини қилиш учун имконият бўлиши мумкин. Ахир елкасини босиб турган қарзлардан қутилиш кишига енгиллик бериши маълум.

Клублар ва ЎзПФЛ бу ишга қандай ҳолатда эришганини кейинги постларда ёзиб бораман. Агар шартномалар кулгули эмас, профессионал бўлса, футболчилар ҳам, клублар ҳам шартномаларни ҳурмат қилса ва унга риоя қилса, коррупция камайса, футболчилар, раҳбарлар, мураббийлар йилда бир марта меҳнат таътилига чиқарилса, ишлар анча жойига тушиши мумкин.

P.S. Клублар олдин эски қарзларини тўлаб берди. Олдинда уларнинг ЎзПФЛ билан ҳисоб-китоблари бор. Ўтган мавсумнинг айрим совриндорлари энди шу масалага ҳам етиб келса, ЎзПФЛ уларга мукофот пулларини ҳам ўтказиб беришга тайёр. Ўша пуллар эндиликда қарзларни ёпиш учун эмас, бугунги вазиятни яхшилаш учун хизмат қилиши мумкин.

1 йиллик меҳнатимиз самарасидан хурсандмиз," - деб ёзади ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида. 

Рейтинг: +45   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг