

Энди Суперлигада қуйи ўринларни эгаллаган ва Про лигада юқори ўринлардан жой олган жамоалар ўртасида келаси мавсумда Суперлигада иштирок этиш имконини берадиган 2 та йўлланма учун ўтиш ўйинлари бўлиб ўтади.
"Машъал" Суперлигада 11-ўринни эгаллаган “Сўғдиёна” жамоасига қарши плей-офф баҳсида майдонга тушса, “Истиқлол” Суперлигада 10-ўриндан жой олган АГМК жамоасига қарши плей-офф ўйинида Суперлига йўлланмаси учун баҳс олиб боради.
Ушбу учрашувлар олдин хабар берганимиздек, 3-4 декабрь кунлари ўтказилади. “Сўғдиёна” – “Машъал” баҳсига “Пахтакор” стадиони мезбонлик қиладиган бўлди. АГМК – “Истиқлол” ўйини эса “Локомотив” стадионида бўлиб ўтади. Плей-офф учрашувлари учун айни пайтда юртимизда энг яхши ҳолатдаги майдонга эга бўлиб турган стадионлар танланди.
ПЛЕЙ-ОФФ
3 декабрь, душанба, 14:00
Тошкент. “Пахтакор” стадиони
“Сўғдиёна” – “Машъал”
4 декабрь, сешанба, 14:00
Тошкент. “Локомотив” стадиони
АГМК – “Истиқлол”
П.С. Кеча ПФЛ ушбу ўйинлар ОКМК ва "Локомотив" стадионларида бўлиб ўтиши ҳақида хабар берганди.



