UZ

Сўнгги янгиликлар

09:00“Барселона“нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  2 08:35“Байер“ Флориан Вирцга нарх белгилади  1 08:05Суперлига. "Сурхон" — "Сўғдиёна" 2:1  2 08:03Аморим навбатдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  4 07:33Суперлига. Бугун 3 та учрашув бўлиб ўтади  4 02:15АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилди  12 02:09Иван Бошкович: "Жамоага қандай фактор етишмаётганини биламан, бироқ буни тушунтириб беришим жуда қийин"  3 01:26АПЛ. "Тоттенхэм" яна мағлуб бўлди, бу сафар "Астон Вилла"га  2 01:19Саудия Арабистони. "Ал Насср" дуранг ўйнаб, 3-ўринни бой берди, "Ал Ҳилол"дан камбэк!  7 00:33"Сурхон" спорт директори: "Кубокда финалга қадар боришни мақсад қилгандик. Февзи Давлетов номидан узр сўраб қўяман"  2 23:24"Атлетико" Влаховичга қизиқиш билдирмоқда  1 22:30Де Зерби ПСЖ ва "Интер" ўртасидаги EЧЛ финали ҳақида: "Netflix’да фильм томоша қиламан"  3 22:04Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди   19 21:58Хёйсеннинг "Реал"даги маоши маълум. АПЛ клублари ҳимоячига кўпроқ пул тўлашга тайёр эди  3 21:35МЮда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси аниқланди  1

Суперлига ва Про лига ҳакамлари учун семинар ташкил этилди Янгиликлар

Суперлига ва Про лига ҳакамлари учун семинар ташкил этилди

Кеча Ўзбекистон футбол ассоциацияси мажлислар залида Суперлига ва Про лига ҳакамлари учун семинар бўлиб ўтди.

Семинар ўзига хос танқидий руҳда бошланди ва инструкторлар ўз нутқлари давомида мамлакатимизда футбол ривожланаётгани, шу билан биргаликда, унинг ривожланишида ҳакамлик алоҳида ўрин тутиши, бу борада ҳакамлардан ҳар ўйинга юқори тайёргарлик кўриш кераклиги ва ҳар бир ҳакам мунтазам равишда ишига нисбатан жиддий ёндашиши лозимлигига урғу беришди.

Семинар давомида тажрибали экспертлар томонидан тайёрланган видеороликлар ёрдамида жорий йилги Суперлига баҳсларида қайд этилган баҳсли вазиятлар таҳлил қилинди. Яккакурашлар вақтидаги кескин вазиятларни ўрганиш, жарима майдончаси ичидаги қоида бузилишлари, ўйиндан ташқари ҳолатлар, қоидабузарликлар даражасини аниқлаш ва шунга кўра жазо турларини белгилаш борасида таҳлилий фикрлар айтилди. Бундан ташқари ўйин вақтида футболчиларнинг ўзаро ҳамда ҳакамга нисбатан муносабатлари, ФИФА томонидан янгиланган футбол қоидалари бўйича тушунча берилди.


Семинар сўнгида ҳакамларимиз иштирокида жисмоний машғулотлар ўтказилиб, ёрдамчи ҳакамларга муаммоли вазиятларда қандай чора кўриш кераклиги бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика