UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00Суперлига. "Динамо" – "Андижон" (матнли трансляция)  9 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  0 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  3 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   10 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  6 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  3 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  17 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  18 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  33 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9

Суперлига. Иккита пенальти белгиланган ва икки жамоа мураббийлари огоҳлантирилган ўйинда "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди Янгиликлар

Суперлига. Иккита пенальти белгиланган ва икки жамоа мураббийлари огоҳлантирилган ўйинда "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди

Суперлига 7-тур доирасидаги "Сўғдиёна" — "Навбаҳор" ўйини якунланди.

"Сўғдиёна" — "Навбаҳор" 1:2

12 май, 19:00

Бош ҳакам: Рустам Лутфуллин

Ёрдамчи ҳакамлар: Алишер Усмонов, Санжар Шоюсупов

Захира ҳаками: Даулетбай Аманбаев

ВАР: Акобирхўжа Шукуруллаев

АВАР: Элнур Дониёров

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров

Комиссар: Диёр Хотамқулов

Гол: 0:1 — 22, Тома Табатадзе (пенальти), 0:2 — 52, Жашид Искандеров (Фарруҳ Сайфиев), 1:2 — 80, Лупчо Дориев (пенальти).

"Сўғдиёна": 27. Милан Митрович, 2. Сардор Қулматов, 3. Исломжон Қобилов, 5. Жасур Ёқубов (17. Самандар Синдаров, 62), 8. Владимир Йовович, 9. Самандар Мавлонқулов, 14. Лупчо Дориев, 15. Хондамир Мустафоқулов (11. Зоран Петрович, 56), 28. Станислав Андреев (22. Алексей Носко, 56), 32. Нодир Сойибов, 33. Олег Зотеев.

Захира: 1. Муҳаммадюсуф Собиров, 4. Отабек Аҳадов, 6. Алишер Салимов, 18. Миржалол Абдумуталов, 82. Фазлиддин Омонкелдиев, 90. Улуғбек Кенжаев.

"Навбаҳор": 1. Ўткир Юсупов, 7. Азим Аҳмедов (с), 9. Одил Ҳамробеков, 10. Жамшид Искандеров, 11. Асадбек Собиржонов (6. Иброҳим Йўлдошев, 81), 13. Филип Иванович, 14. Жамшид Болтабоев, 22. Тома Табатадзе (71. Наврўз Иминжонов, 87), 23. Йован Жокич, 34. Фарруҳ Сайфиев, 77. Аброр Исмоилов.

Захира: 12. Александр Лобанов, 8. Сияваш Ҳақназари, 17. Русланбек Жиянов, 21. Гиорги Никабадзе, 24. Достон Абдулҳаев, 27. Озодбек Ўктамов, 33. Шодиёр Шодибоев.

Огоҳлантириш: Фарруҳ Сайфиев (41), Филип Иванович (45), Жамшид Болтабоев (77), Аброр Исмоилов (82), Ўткир Юсупов (90+2), Иван Бошкович (90+5), Самвел Бабаян (90+5), Олег Зотеев (90+6).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+9. Андреевнинг жаримадан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

90+7. "Навбаҳор" жарима майдони яқинида стандарт вазият юзага келмоқда.

90+5. Икки жамоа мураббийи эътирозлар учун огоҳлантирилди.

90+2. Юсупов вақт чўзгани учун огоҳлантирилди.

90+1. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Дориевнинг узатмасидан сўнг Мавлонқулов тўпни рақиб дарвозасига тўғрилаб қўя олмади.

90. Иккинчи бўлимга 8 дақиқа қўшиб берилди.

85. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Мезбонларда яна бир қулай вазият юзага келди, Аҳмедов сўнгги паллада тўпни қайтариб юборди.

84. Йововичнинг рақиб жарима майдонида чап оёқда йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

80. ГОЛ! Дориев 11 метрли нуқтадан "Навбаҳор" дарвозасининг ўнг тараф пастки бурчагини аниқлик билан нишонга олди. Юсупов тўп йўналишини топа олмади.

77. "Навбаҳор" дарвозаси томон пенальти белгиланди. Болтабоев ўз жарима майдонида Петровични тўхтатиб қолди.

76. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Дориевнинг олис масоафадан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

75. Мезбонларнинг бурчакдан узатмаси бартараф этилди.

71. Қобиловнинг олис масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ йўналиш бўйлаб кетди.

68. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Табатадзенинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

66. Собиржонов "Сўғдиёна" жарима майдони яқинида қоидабузарлик эвазига тўхтатилди.

62. Мезбонларда яна бир згариш рўй берди.

56. "Сўғдиёна" таркибида икки ўзгариш содир бўлди.

52. ГОЛ! Жамшид Искандеровнинг "Сўғдиёна" жарима майдонидан йўллаган зарбасидан сўнг тўп рекошет ҳосил қилганча рақиб дарвозаси бориб тушди!

50. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Дориевнинг рақиб жарима майдонидан йўллаган тўпи дарвоза устунига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

47. Йовович жароҳат олган кўпинади, унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Иккинчи бўлим бошланиши бироз кечикмоқда.

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

45. Филип Иванович рақибнинг тезкор ҳужумини бузишга урингани учун огоҳлантирилди.

41. Сайфиев қўл билан тўпга ўйнагани учун огоҳлантирилди. Узатмадан кейин эса Ёқубов зарба йўллай олмади. 

40. Йововичнинг жаримадан йўллаган зарбаси ўта ноаниқ кўриниш олди.

39. Меҳмонлар яна фоль ишлатишди. "Сўғдиёна"да стандарт вазият юзага келди.

37. Йович майдона марказида рақибига нисбатан қўполлик ишлатди.

29. Исмоилов катта тезликда бирин-кетин икки рақибидан ўтиб кетди, сўнгра ўзи тўпдан ҳам илгарилаб кетиб қолди.

22. ГОЛ! Тома Табатадзе 11 метрли нуқтадан "Сўғдиёна" дарвозасининг чап бурчагини аниқ нишонга олди! Митрович эса қарама-қарши томонга ташланди.

20. "Сўғдиёна" дарвозаси томон пенальти белгиланди. Сайфиевнинг узатмасидан сўнг тўп мезбонлар вакилларидан бирининг қўлига тегди.

16. Аброр Исмоилов Митрович билан тўқнашиб кетди. Шифокорлар "Сўғдиёна" посбонига тиббий ёрдам кўрсатмоқда.

15. Дориевнинг пасидан кейин Йовович катта тезликда "Навбаҳор" жарима майдонига кириб борди, рақиб ҳимоячилари уни тўхтатишди.

12. ЗАРБА! "Сўғдиёна" футболчисининг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Юсупов эгаллаб олди.

10. Андреев "Навбаҳор" футболчиси томонидан йиқитилди. Мезбонларда стандарт вазият юзага келмоқда.

7. Юсупов жамоадошини рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқариб юборди, уни рақиб ўйинчиси тўхтатиб қолди, ҳакам эса ўйин қоидаси бузилмаганини таъкидлади.

6. Йововични майдон марказида Аҳмедов тўхтатиб қолди.

5. Дастлабки дақиқалар кескин курашлар остида ўтмоқда.

1. Учрашув бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Сўғдиёна" футболчилари қора-оқ, "Навбаҳор" футболчилари кўк рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика