UZ

Сўнгги янгиликлар

00:25Евро-2024. Испания - Хорватия 3:0  0 00:21АҚШ Копа Америка учун таркибини эълон қилди  0 00:20Италия — Албания 2:1 (Матнли трансляция)  7 00:05Евро-2024. Венгрия - Швейцария 1:3  0 23:51"Андижон" мураббийи Артём Петросян: "Футболчиларнинг ўрнига ўзингизни қўйиб кўринг"  16 23:42Жамшид Саидов: "Клубимиз раҳбарияти трансфер тақиқи юзасидан ишлаяпти"  8 23:20ҚПЛ. "Қайрат" меҳмонда мағлуб бўлди, Йўлдошев эса...  2 23:02Италия — Албания. Таркиблар маълум  2 22:56Евро-2024. Испания пенальтидан гол уролмаган Хорватияни йирик ҳисобда мағлуб этди  21 22:20"Ливерпуль" испан хавбеки учун деярли 60 миллион евро беришга тайёр  0 22:20Суперлига. Тўртта қизил, иккита пенальти белгиланган учрашувда «Андижон» сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди. Андижонликлар ҳакамнинг қарорларига норозилик билдириб маълум вақт майдонга тушишни исташмади!  85 21:55"Нефтчи" - "Сурхон" учрашувида ғолиб аниқланмади  48 21:40Расман: "Атлетико" футболчиси Туркия клубига ўтди  1 20:41Ямал бир неча дақиқалардан сўнг Европа чемпионатлари тарихидаги энг ёш ўйинчига айланади  11 20:18"Арсенал" Онана учун 50 млн фунтдан ортиқ тўлаши мумкин  1

Суперлига. Ютаётган "Қизилқум" бир киши кам бўлиб қолгач, "Олимпик"дан тўртта гол қабул қилиб олди Янгиликлар

Суперлига. Ютаётган "Қизилқум" бир киши кам бўлиб қолгач, "Олимпик"дан тўртта гол қабул қилиб олди

Бугун Суперлиганинг 8-тур беллашувларига старт берилди.

Суперлига-2024, 8-тур

18.05.2024, 19:00

"Қизилқум" — "Олимпик" 2:4

"Марказий" стадиони, Қарши

Бош ҳакам: Тўрабек Суюнов

Қанот ҳакамлари: Шоҳруҳ Аъзамов, Ислом Носиров

Захира ҳаками: Найим Қосимов

ВАР: Аҳрол Рисқуллаев

АВАР: Зилола Раҳматова

Назоратчи: Виктор Серазитдинов

Комиссар: Қудрат Мадраимов

Гол: 1:0 — 13, Файзуллобек Жуманқўзиев, 1:1 — 53, Аҳмадилло Муқумжонов, 1:2 — 56, Отабек Жўрақўзиев (Нодир Абдихолиқов), 1:3 — 69, Алишер Одилов (Аҳмадилло Муқумжонов), 2:3 — 83, Гиорги Кухианидзе (пенальти), 2:4 — 88, Муҳсин Бозоров.

"Қизилқум": 12.Робертс Озолс, 7.Даврон Анваров, 8.Гиорги Кухианидзе, 11.Акаки Шулая, 13.Николай Тарасов, 17.Муҳаммадали Ғиёсов (79.Диёр Рахматиллоев, 76), 23.Самандар Шукуруллаев, 25.Азизбек Усмонов (10.Элгужа Лобжанидзе, 46), 27.Шаҳбоз Жўрабеков, 71.Жамолиддин Убайдуллаев (4.Илҳом Ваҳобов, 59), 77.Файзуллобек Жуманқўзиев (22.Шаҳзод Раҳматуллаев, 76).

Захира: 1.Ҳумоюншоҳ Сайётов, 9.Ҳумоюн Абдуалимов, 14.Файзулла Қамбаров, 37.Шерзод Файзиев, 99.Асадбек Асадов.

"Олимпик": 99.Эдем Неманов, 2.Саидазамат Мирсаидов, 7.Иброҳим Ибрагимов, 8.Нодир Абдихолиқов (16.Риан Исламов, 84), 10.Фаррух Мухторов (21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 64), 11.Отабек Жўрақўзиев (15.Муҳсин Бозоров, 84), 18.Акбар Абдирасулов (22.Шаҳзод Тоиров, 46), 19.Аҳмадилло Муқумжонов, 23.Абдурауф Бўриев, 37.Алишер Одилов (9.Асадбек Жўрабоев, 90), 44.Асад Раҳимжонов.

Захира: 32.Жаҳонгир Бўриев, 17.Жалолиддин Содиқов, 64.Самандар Қодиров, 70.Муҳаммадбобир Мўйдинов.

Огоҳлантиришлар: Иброҳим Ибрагимов (25), Муҳаммадали Ғиёсов (41), Акаки Шулая (41), Аҳмадилло Муқумжонов (66).

Четлатиш: Акаки Шулая (51, 2СК)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Иккинчи бўлимга 8 дақиқа қўшиб берилди.

88. ГОЛ! Бир неча дақиқа аввал майдонга туширилган Муҳсин Бозоров "Қизилқум" ҳимоясидаги палапартишликдан фойдаланган ҳолда рақиб дарвозасини ишғол қилди!

84. "Олимпик"да икки ўзгариш бўлди.

83. ГОЛ! Гиорги Кухианидзе 11 метрли нуқтадан Эдем Неманов қўриқлаётган дарвозанинг марказига аниқ зарба йўллади!

80. "Олимпик" дарвозаси томон пенальти белгиланди. Мирсаидов Кухиниадзега нисбатан қўполлик ишлатди деб топилди. Ҳакам ВАР билан суҳбатлашди ва қарорини ўзгартирмади.

76. "Қизилқум" иккита ўзгаришга қўл урди.

75. "Олимпик" футболчисининг зарбасига аниқлик етишмади.

69 ГОЛ! Ҳимоячидан тўпни қабул қилиб олган Алишер Одилов "Қизилқум" дарвозасини ишғол қилиб, таблодаги ҳисобни ишончли кўринишга келтирди.

67. Мезбонларда хавфли вазият юзага келди.

66. Муқумжонов Жўманқўзиевга нисбатан қўполик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

64. "Олимпик"да ўзгариш содир бўлди.

59. "Қизилқум" таркибида ўзгариш рўй берди.

56. ГОЛ! "Олимпик"дан камбэк! Жўрақўзиев "Қизилқум" ҳимоячиларини чалғитган ҳолда рақиб дарвозасининг пастки ўнг бурчагига тўпни жойлаб қўйди!

53. ГОЛ! Аҳмадилло Муқумжонов ўткир бурчакдан жарима зарбасини "Қизилқум" дарвозаси томон аниқ йўллади!

51. Акаки Шулая "Олимпик" футболчисига нисбатан қўполлик ишлатгани учун ҳакам томонидан иккинчи сариқ карточка билан жазоланиб, майдонни тарк этди.

47. Муқимжоновнинг пасидан кейин Жўрақўзиев рақиб дарвозасини ишғол қилганди, ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилганини маълум қилганди. Шунга қарамай, ВАР ишга тушди. Бироқ ҳакамнинг қарори ўзгармади.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Иккала жамоа таркибида биттадан ўзгариш рўй берди.

Биринчи бўлим якунланди.

45+1. ЗАРБА! Шулаянинг бурчакдан узатган тўпига Ғиёсов бош билан зарба йўллади, Неманов тўпни қайтарди.  

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

41. Муҳаммадали Ғиёсов ва Акаки Шулая ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

40. ЗАРБА! Жуманқўзиев "Олимпик" жарима майдонининг чап бурчагидан кучли зарба йўллади, аммо тўп йўналиши ноаниқ кўриниш олди.

36. Шулаянинг жаримадан йўллаган зарбасини жамоадоши Ғиёсов бели билан қайтарди.

35. "Олимпик" футболчилари хавфли ҳужум ташкиллаштирди, аммо Раҳимжоновнинг зарбаси ўз шеригига тегиб қайтди.

33. ЗАРБА! Шулаянинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Неманов қайтарди.

29. Бўриевга нисбатан Ғиёсов фоль ишлатди.

25. Иброҳим Ибрагимов Шукуруллаевнинг юзига уриб юборгани учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

22. Мухторов яна бир тўқнашувда иштирок этди, бу сафар Кухианидзе унга нисбатан хавфли ҳаракат амалга оширди.

19. Фаррух Мухторов ҳужумда "Қизилқум" футболчисига нисбатан фоль ишлатди.

13. ГОЛ! Шулаянинг ён чизиқдан узатган тўпини Жуманқўзиев "Олимпик" дарвозасига жойлаб қўйди!

12. Рақиб хатосидан фойдаланган "Қизилқум" футболчиларининг ҳужуми Жўрабековнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

11. "Қизилқум" ҳимоячиси жамоадоши Шулаяни рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чорлаганди, аммо Неманов ўз вақтида тўпга чиқди.

6. "Олимпик" футболчиларининг дастлабки ҳужуми зарба билан якунланди, аммо "Қизилқум" ҳимоячилари бу уринишга блок қўйишди.

3. Майдон марказида рақиб футболчиси билан тўқнашув натижасида "Қизилқум" сардори шикастланди. Унга майдон ташқарисида тиббий ёрдам кўрсатилади.

1. Учрашув бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Қизилқум" футболчилари қизил, "Олимпик" ўйинчилари оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

+2   
18 май 20:59:23
Барселона. Арсенал. Пахтакор.
Хакам пенальти ясаб берди Кизилкум фойдасига
+1   
18 май 21:00:25
Nodirbek Axmedov
Қизилқумни ёш болаларга кучи етмади. Қойил Копадзе
+1   
18 май 20:39:08
Dostonbek Yuldashov
Zo'r
+1   
18 май 20:32:06
Жамшид Абдусамадов
Нима дедим ахир бу бизни чемпионат тотал уйнаб бемалол ютса булади. Уфф ман билганини чёт элликлар хам билар экан шармандачилик биз учун фахр.
+1   
18 май 20:28:04
Izzatillo89!
Хакам қизилқумни синдирганидан кўра қизилқумни ўйинчилари олипмикни болларини синдираман деб тушкан шекилли
+1   
18 май 20:20:23
Мирхан
QIZILQUMNI SINDIRDI XAKAM
+1   
18 май 19:54:18
Jamshid Abdusamadov
Кизилкумни битта уйинчисини четлаьади шунга борвоти
   
18 май 23:07:56
FREND UZBEKISTAN
Nega olimpik ham metallurg ham paxtakorga qarshi shunaqa ishtiyoq bilan o'ynamaydi axir paxtakorni eng kuchsizlangan paytiku hammasi yosh bollar
   
18 май 21:30:45
Vo Ajabo
SIRK DAVOM ETADI
   
18 май 21:27:20
Ота макон
Олимпикни Пахтакор ва Кизилкумга карши уйинини солиштирганлар борми?
   
18 май 21:16:35
Vo Ajabo
QIZILQUMNI SINDIRISHIBDIYU SAVODSIZLA
   
18 май 20:41:12
Shovruq88
Olinglar ochko Pahtakor raqiblaridan
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика