Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди
27 фев 20:56
Янгиликлар
Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди
Суперлига
1-тур
"Пахтакор" – "Қизилқум" 2:0
Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 19:00
Бош ҳакам: Достон Раҳмонов
Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳнур Йўлдошев, Сардор Умрзоқов
Захира ҳаками: Алишер Раҳимқулов
Назоратчи: Марат Исмоилов
VAR: Найим Қосимов
AVAR: Насибабону Тошмуҳаммедова
Комиссар: Бекзод Арипов
Голлар: 1:0 – 75, Достон Ҳамдамов, 2:0 – 90+4, Пётр Паржишек
"Пахтакор": 12.Владимир Назаров, 4.Заид Таҳсин, 7.Ҳожиакбар Алижонов (8.Дилшод Саитов, 38), 9.Иброҳим Ибрагимов, 10.Акмал Мозговой, 11.Ҳожимат Эркинов (17.Достон Ҳамдамов, 74), 14.Рустам Турдимуродов (19.Пётр Пажишек, 74), 27.Сардор Собирхўжаев, 34.Шерзод Насруллаев, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 77.Ойбек Бозоров.
Захира: 35.Санжар Қувватов, 3.Шаҳзод Азмиддинов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 18.Абубакир Шукуруллаев, 20.Дилшод Абдуллаев, 23.Абдурауф Бўриев.
"Қизилқум": 1.Фарҳод Раҳматов, 8.Шаҳзод Раҳматуллаев, 10.Ислом Кенжабоев (25.Шоҳруз Норхонов, 76), 11.Олексий Шебетун, 14.Алишер Шукуров (9.Шаҳзод Туропов, 83), 15.Никола Кумбурович, 16.Асрор Ғофуров, 20.Бобомурод Бозоров (34.Григол Чабрадзе, 63), 23.Самандар Шукуриллаев, 31.Жамбули Жигаури, 77.Диёр Раҳматиллоев (4.Илҳом Ваҳобов, 76)
Захира: 99.Ҳумоюншоҳ Сайётов, 17.Акмал Музаффаров, 19.Илҳом Кенжаев, 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 44.Ғиёс Ризақулов.
Огоҳлантириш: Асрор Ғофуров (70)
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
Ўйин якунланди.
90+4. ГОЛ! "Пахтакор" ҳисобни ишончли кўринишга келтирди! Пётр Паржишек дебютида ҳисобига гол ёздирди!
90+3. Шебудиннинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
90+1. Насруллаевнинг узатмасидан сўнг Ҳамдамовнинг зарбасини Раҳматов қайтарди.
90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди.
89. "Қизилқум" жарима тўпи ишлади. Узатмадан сўнг Жигаурининг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.
85. Ҳамдамовнинг жаримадан узатмаси ҳимоячи томонидан қайтарилди.
83. "Қизилқум"да ўзгариш.
76. "Қизилқум"да икки ўзгариш.
75. ГОЛ! Кетма-кет зарбалардан сўнг бир дақиқа аввал захирадан майдонга тушган Достон Ҳамдамов ҳисобни очди!
74. "Пахтакор"да икки ўзгариш.
70. Ғофуров Эркиновга нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.
70. Кенжабоевнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди, бироқ ён ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди.
67. Зарба! Собирхўжаевнинг жарима майдонида йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди.
65. Кенжабоевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
63. "Қизилқум" таркибида ўзгариш: Бозоров ўрнига Чабрадзе тушди.
59. Бозоровнинг зарбаси Шукуриллаевга тегиб қайтди.
58. Эркинов томонидан йўлланган зарба дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.
57. Насруллаевнинг рақиб жарима майдонида тепган тўпини Раҳматов эгаллади.
56. Кенжабоев ҳужумда Таҳсиидан ўтиб кета олмади ва қоида бузди.
53. Турдимуродовнинг жарима майдонидан йўллаган зарбасини Раҳматов қайтарди.
50. Турдимуродов жарима майдонига узатилган тўпга бош билан ноаниқ зарба йўллади.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Икки жамоа ҳам эҳтиёткор ўйин намойиш этди. "Пахтакор" кичик устунликка эришган бўлса-да, етарлича хавфли вазият ярата олмади. Боз устига, жамоа етакчиларидан бири Ҳожиакбар Алижонов жароҳат олиб, алмаштирилди. "Қизилқум"да кам сонли ҳужумлардан бири хавфли тус олди. Ислом Кенжабоевнинг чап оёқда йўллаган зарбаси рақиб дарвозаси устуни ёнидан ўтиб кетди. Шунингдек, ҳужумчи "Пахтакор" жарима майдонида Дилшод Саитов билан тўқнашиб кетди, аммо ҳакам вазиятни пенальтига лойиқ топмади.
45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди.
43. Кенжабоев рақиб жарима майдонида Саитов билан курашда йиқилди, ҳакам ўйинни давом эттиришга кўрсатма берди.
40. Эркиновнинг узатмаси Раҳматуллаевдан майдонни тарк этди. Бурчак узатмасидан сўнг Абдумажидовнинг зарбаси ноаниқ.
38. "Пахтакор"да мажбурий ўзгариш: Алижонов ўрнига Саитов майдонга туширилди.
37. Жигаурининг зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.
36. Алижоновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
34. Кенжабоевнинг чап қанотдан узатмаси шеригига бормади.
32. Турдимуродовнинг рақиб жарима майдонидан йўллаган зарбасига Ғофуров блок қўйди.
29. Мезбонларнинг бурчак узатмасидан сўнг "Пахтакор" томонидан фол ишлатилди.
27. Кенжабоевнинг деярли рақиб посбони билан бирга-бир вазиятдан йўллаган зарбасини Назаров қайтарди. "Қизилқум" футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда деб топилди.
26. Кенжабоевнинг чап оёқда йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро учрашувни бевосита стадиондан кузатмоқда.
20. "Пахтакор"нинг комбинацион ҳужуми Мозговойнинг зарбаси билан якунланди, Шукуруллаевдан тўп қайтди.
18. Кенжабоев тепган тўпни Назаров эгаллади.
17. Алижоновнинг рақиб жарима майдони томон узатмасига Эркинов ета олмади.
16. Собирхўжаевнинг зарбаси ноаниқ.
14. Алижоновнинг ўнг қанотдан узатмасини Шукуриллаев қайтарди.
11. Алижоновнинг ўнг қанотдан узатган тўпи Раҳматовнинг қўлларига тушди.
6. Кумбурович рақиб футболчисининг жарима майдонига ёриб киришига йўл қўймади.
4. Бозоровнинг бурчакдан узатмаси Таҳсиннинг зарбаси билан якунланди. Тўп ҳимоячига тегиб, Раҳматовга борди.
3. "Пахтакор" илк бурчак зарбасини ишлади. Алижоновнинг ўнг қанотдан узатмаси рақиб ҳимоячисидан ўтмади.
1. Ўйин бошланди.


Ўзбекистон Суперлигасининг 2026 йилги мавсуми старт олмоқда. Жамоалар майдонга тушишди. "Пахтакор" тўқ кўк, "Қизилқум" қизил либосларда ҳаракат қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар
Уйиндан уйинга кучвйиб боришига тилакдошман.