Суперлига. "Пахтакор" – "Қизилқум" (матнли трансляция)
19 окт 17:00
Янгиликлар


Суперлига. "Пахтакор" – "Қизилқум" (матнли трансляция)
"Пахтакор" – "Қизилқум" 2:0
"ЖАР" стадиони (Тошкент)
19.10.2025. 16:00
Бош ҳакам: Олим Туйчибоев
Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳруҳбек Азамов, Азизбек Исақов
Захира ҳаками: Нурбек Шералиев
Ҳакамлар назоратчиси: Владислав Цейтлин
Учрашув комиссари: Бекзод Арипов
VAR: Фирдавс Норсафаров
AVAR: Руслан Серазитдинов
Голлар: 1:0 – 21, Игорь Сергеев (пенальти), 2:0 – 44, Заид Таҳсин (Ҳожиакбар Алижонов)
"Пахтакор": 12. Владимир Назаров 4. Заид Таҳсин, 7. Ҳожиакбар Алижонов, 10. Азиз Турғунбоев, 11. Игорь Сергеев, 15. Ҳожимат Эркинов, 23. Абдурауф Бўриев, 27. Сардор Собирхўжаев, 50. Фламарион Жовиньо, 55. Муҳаммадарасул Абдумажидов, 77. Дилшод Саитов
Захира: 19. Жонатан Луис, 2. Беҳрузбек Асақаров, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 9. Иброҳим Ибрагимов, 17. Достонбек Ҳамдамов, 18. Бобир Абдиқолиқов, 20. Дилшод Абдуллаев, 21. Башар Ресан, 56. Муҳаммаддиёр Маъруфалиев
Бош мураббий: Камолиддин Тожиев
"Қизилқум": 1. Санжар Қувватов, 8. Шаҳзодбек Раҳматуллаев, 10. Роман Папарига, 11. Жамбули Жигаури, 16.Асрор Ғафуров, 18. Фарҳод Бекмуродов (22. Шаҳзод Туропов, 46), 20. Бобомурод Бозоров, 23. Самандар Шукуриллаев, 70. Шоҳруз Норхонов, 77. Файзуллобек Жуманқўзиев, 88. Душан Мийич (19. Илҳом Кенжабоев, 46)
Захира: 30. Фарҳод Раҳматов 4. Илҳом Ваҳобов, 7. Даврон Анваров, 9. Ислом Кенжабоев, 17. Акмал Музаффаров, 32. Мустақим Бобоқулов, 79. Диёр Раҳматиллаев
Бош мураббий: Акмал Рустамов
Огоҳлантиришлар: Бобомурод Бозоров (24), Абдурауф Бўриев (40), Шоҳруз Норхонов (42)
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
49. Папарига майдондан четлатилиши мумкин. Ҳакам ВАР монитори орқали вазиятни кўриб чиқмоқда.
46. Чап қанотдан узатма натижасида Турғунбоев яқин масофадан аниқ зарба йўллай олмади.
46. Иккинчи бўлим бошланди. "Қизилқум" таркибида икки ўзгариш.
Тайм якунланди.
45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди.
44. ГОЛ! Заид Таҳсин! Алижоновнинг жаримадан узатмасини ироқлик ҳимоячи бош билан "Қизилқум" дарвозасига жойлади!
42. Норхонов ҳакамга эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди.
40. Бўриев марказда Норхоновга нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.
39. Эркинов рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиши мумкин эди, аммо унга етиб бормади.
33. "Қизилқум" стандарти Бекмуродовнинг ноаниқ зарбаси билан тугади.
32. "Пахтакор" ҳужуми бесамар якунланди.
24. Фламарионга нисбатан қўполлик ишлатган Бозоров огоҳлантирилди.
21. ГОЛ! Сергеев пенальтини аниқ амалга оширди! Қувватов тўп йўналишини топа олмади.
Пенальти белгиланди.
Ҳакам ВАР монитори орқали "Қизилқум" дарвозасига эҳтимолий пенальтини кўриб чиқмоқда. Ғофуров жарима майдонида Абдумажидов билан тўқнашди.
16. Бурчакдан узатилган тўпга Таҳсин бош билан зарба берди, Қувватов ўз ўрнида.
13. Жигаурининг жаримадан йўллаган зарбаси "жонли девор"дан қайтди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро “Пахтакор” — “Қизилқум” учрашувини кузатиб бормоқда.
11. Зарба! Турғунбоевнинг кучли зарбасини Қувватов қайтарди.
9. Фламарионнинг жаримадан узатмаси қайтарилди.
7. Хавфли вазият! Фламарионнинг узатмасини Турғунбоев дарвозага тўғрилай олмади.
7. Чап қанотдан аут узатмаси Папариганинг кучсиз зарбаси билан якунланди.
3. Турғунбоев рақиб билан тўқнашди.
2. Турғунбоев ўнг қанотда тўпни сақлаб қола олмади.
1. Ўйин бошланди.
Жамоалар майдонга чиқишди. "Пахтакор" тўқ бинафшаранг, "Қизилқум" қизил рангли либосларда ҳаракат қилади.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар