UZ

Сўнгги янгиликлар

21:45Баҳром Ҳайдаров: "Чиройли ўйин гувоҳига айландик, дуранг адолатли натижа"  0 21:19"Ал Ҳилол"нинг Қаршидаги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 21:08Туркия Суперлигаси. Шомуродов гол урган ва Файзуллаев захирадан майдонга тушган ўйинда "Башакшехир" мағлуб бўлди, "Ризеспор"да ҳам 0 очко  18 20:44Симоне Инзаги: "Насаф" қанчалик кураш тақдим эта олишини Жиддада намойиш этди"  5 20:25"Барселона" — "Реал Сосьедад". Таркиблар маълум  11 19:58"Ал Иттиҳод"да Бланнинг ўрнини таниқли мутахассис эгаллаши мумкин  3 19:35Матбуот анжумани. Рўзиқул Бердиев: "Ал Ҳилол"нинг салоҳияти ёки фамилиясидан қўрқишимиз эмас, майдонда боримизни бериб курашишимиз керак"  10 19:34"Ньюкасл" — "Арсенал". Таркиблар маълум  12 19:30"Сабаҳ" — "Сумқайит". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 19:26Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912" майдонида жанговар дуранг қайд этди  5 18:50"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" хавбекини сотиб олиши мумкин  1 17:31Мбаппе, Винисиус ва Беллингем - "Реал"нинг Қозоғистондаги "Қайрат" билан ўйин учун қайдномасида  7 17:06Карвахаль: "Зарба қабул қилиб олганингда ундан ижобий хулоса чиқариш керак"  8 16:00Диего Симеоне: "Кўз ёшларимни тия олмадим"  2 15:27Хаби Алонсо: "Дербида мағлуб бўлишга лойиқ эдик"  17

Суперлига. "Пахтакор" Наманганда қачон ютқазганди? Янгиликлар

Суперлига. "Пахтакор" Наманганда қачон ютқазганди?

Амалдаги чемпион эртага "Навбаҳор" меҳмони бўлади.

Навбаҳор

Жамшид Искандеров - 47'

Суперлига. 17-тур

28/08/2022, 19:00

1
:
1
Тугади

Пахтакор

Хожиакбар Алижонов - 52'

45'
90'
40'  Александр Касьян (Зоран Марушич)
47'  Жамшид Искандеров
80'  Жамшид Болтабоев
87'  Асадбек Собиржонов (Мирлан Мурзаев)
87'  Жамшид Искандеров (Азим Аҳмедов)
52'  Хожиакбар Алижонов
66'  Азизбек Турғунбоев (Достонбек Ҳамдамов)
70'  Илья Мартинович (Аббосбек Файзуллаев)
76'  Шаҳзод Азмиддинов
90'  Драган Черан (Муҳаммадали Ўринбоев)

Бу Ўзбекистон чемпионатининг барча мавсумларида иштирок этган 2 клуб ўртасидаги тўқнашув. "Лочинлар" айни пайтда юқорироқда турган бўлса ҳам, ўзаро ўйинлардаги катта устунлик "шерлар" томонида.

Мазкур жамоалар лигада бугунга қадар жами 63 марта тўқнашишган. Улардан 39 тасида "Пахтакор", 13 тасида "Навбаҳор"нинг қўли баланд келган бўлса, қолган баҳсларда муроса кўчаси танланган. Тўплар нисбатидаги устунлик ҳам пойтахт гранди фойдасига (+56).

Ўзаро ўйинлар тарихидаги энг яхши тўпурар афсонавий Александр Гейнрих ҳисобланади. У наманганликлар дарвозасига 9 марта йўл топган. Эртага майдонга тушадиган футболчилар орасидаги энг яхши натижа Драган Черанга тегишли (6).

"Навбаҳор" "Пахтакор" устидан сўнгги марта 2018 йилги мавсумда зафар қучган эди (ўз майдонида). Наваф Шукрулла бошқарган баҳс тақдирини Голбаннинг ягона голи ҳал қилган.


Шундан кейин ўтказилган 9 ўйиннинг 4 тасида "шерлар"нинг қўли баланд келган бўлса, 5 та учрашув дуранг билан тугади. Нима деб ўйлайсиз, мезбонларнинг ғалабасиз серияси эртага тугайдими?

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика