

Олмалиқнинг ОКМК клуби Ўзбекистон Суперлигасининг 2024 йилги мавсуми якунларига кўра, 2-ўринни қўлга киритиб, кумуш медаллар соҳибига айланди.
Миржалол Қосимов шогирдлари сўнгги турда "Қизилқум"ни мағлуб этиб, ўз ўрнини сақлаб қолди.
Тошкент вилояти жамоасининг ҳозирга қадар энг яхши натижаси 3-ўрин ҳисобланиб, клуб 2020 ва 2021 йилги мавсумларда бронза медалларига эга чиққан.



