UZ

Сўнгги янгиликлар

21:13Илкай Гюндоганнинг кейинги клуби номи маълум бўлди  0 21:07"Байер" 30 млн. еврога Саудия Арабистони клуби футболчисини сотиб олди  0 20:15Трансфер дедлайни: "Ливерпуль" Гехини ҳам сотиб олмоқда  5 19:53"Манчестер Сити" аъзоси Италияга йўл олмоқда — Here We Go!   4 19:36Breaking! "Бавария" Николас Жексон трансферини ижобий ҳал қилди  4 19:20Коло Муани "Тоттенхэм" футболчисига айланмоқда — Here We Go!  1 19:00CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон дарвозасига 3 та тўп киритди  12 18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0 18:23"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олмоқда  4 18:02Ҳусанов қанча муддатга сафдан чиққани маълум  7 17:39Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими раҳбари лавозимига қайтмоқда  48 17:28"Милан" ҳужумчиси "Рома"га ўтишга рози  2 17:10Абдуқодир Ҳусанов CAFA мусобақасини ўтказиб юборади  12 16:50Расман: Эрон терма жамоаси ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтди  2 16:27"Манчестер Юнайтед" Муҳаммадали Ўринбоевнинг жамоадоши билан келишиб олди — Here We Go!  4

Суперлига. Чемпионликни мақсад қилган "Нефтчи" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади Янгиликлар

Суперлига. Чемпионликни мақсад қилган "Нефтчи" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади

Суперлига 2-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Қўқон-1912" учрашуви бўлиб ўтди.


"Нефтчи" - "Қўқон-1912" 0:0

14.03.2025. Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 19:30

Бош ҳакам: Ильгиз Танташев

Ёрдамчи ҳакамлар: Тимур Гайнуллин, Аваз Абдуллаев

Захира ҳаками: Алишер Тўхтасинов

Назоратчи: Жаҳонгир Саидов

VAR: Рустам Лутфуллин

AVAR: Насибабону Тошмуҳаммедова

Комиссар: Диёр Хотамқулов.

"Нефтчи": 25.Элдор Суюнов, 5.Икром Алибоев, 6.Иброҳимҳалил Йўлдошев (17.Муҳаммадали Ғиёсов, 57), 7.Аброр Исмоилов (14.Жамшид Болтабоев, 66), 8.Владимир Йовович, 9.Шоҳруҳ Гадоев (77.Билолхон Тошмирзаев, 66), 10.Жамшид Искандеров, 20.Анвар Ғофуров, 23.Йован Жокич, 32.Зоран Марушич (22.Toмa Табатадзе, 57), 34.Фарруҳ Сайфиев.

Захира: 1.Ботирали Эргашев, 4.Боян Цигер, 11.Қувондиқ Рўзиев, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 24.Ғуломҳайдар Гулямов.

"Қўқон-1912": 13.Азизхон Исоқов, 4.Аслиддин Тоштемиров, 5.Жасур Ёқубов, 6.Алишер Салимов, 8.Бахтиёр Қосимов, 14.Жасур Холтўраев (23.Бекжон Жўрабоев, 84), 18.Баҳром Абдураҳимов (10.Ҳусниддин Ғофуров, 53), 19.Шаҳзод Акрамов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов (20.Иқболжон Маликжонов, 84), 44.Андро Гиоргадзе, 69.Егор Кондратюк (11.Шаҳзод Бешимов, 64).

Захира: 1.Рустам Нартаджиев, 9.Жавоҳир Ҳусанов, 15.Зафар Ҳакимов, 17.Алишер Хайруллаев, 30.Иброҳимжон Мухторов.

Огоҳлантиришлар: Жасур Ёқубов 10, Билолхон Тошмирзаев 89.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+4. Ўйин тугади. "Нефтчи" - "Қўқон-1912" 0:0

90. Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшилди

89. Огоҳлантириш. "Нефтчи". Билолхон Тошмирзаев

89. Қўқонликлардан қарши ҳужум, Ҳусниддин Ғофуров Тошмирзаев томонидан йиқитилди

88. УХХХ! "Нефтчи" бурчак тўпига эга бўлди, Табатадзенинг бош билан йўллаган зарбасидан кейин Исақов тўпни қайтарди! 

84. Ўзгаришлар. "Қўқон-1912". Ҳасанов ва Холтўраев ўрнига Жўрабоев ва Маликжонов тушди

83. ЗАРБААА! Табатадзенинг тўп узатишидан кейин Ғиёсов ўта ноаниқ зарба берди!

82. УХХХХ! Болтабоевнинг тўп узатишидан кейин Тома Табатадзе яқин масофадан зарба берди, Исақов тўпни ушлаб олди!

75. Бугун "Нефтчи" асосий таркибида майдонга тушган 10 нафар футболчи клубга қишда келган. Ўтган йилги таркибдан фақат Анвар Ғофуров асосий таркибда тушди холос.

68. Қўқонликларда жарима тўпи, Ғофуровнинг узоқдан йўллаган зарбасидан кейин Суюнов тўпни қайтарди, қайтган тўпни Ёқубов дарвозага йўллади, жуда ноаниқ 

66. Ўзгаришлар. "Нефтчи". Исмоилов ва Гадоев ўрнига Болтабоев ва Тошмирзаев тушди

64. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Кондратюк ўрнига Бешимов тушди

63. УХХХХ! "Қўқон-1912"нинг қарши ҳужуми, Холтўраев билан тўп учун курашда Анвар Ғофуров хатога йўл қўйди, Суюнов ҳам жарима майдони ташлаб чиқиб келганди, Холтўраев бўш қолган дарвозани аниқ нишонга ололмади! 

63. ЗАРБААА! Ғиёсовнинг тўп узатишидан кейин Йовович боши билан зарба берди, қайтган тўпни яна ўзи дарвозага йўллади, иккала сафар ҳам тўп йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди

59. Майдонда кичик жанжалча: Акрамов ва Исмоилов "сан-манга" боришди

57. Ўзгаришлар. "Нефтчи". Марушич ва Йўлдошев ўрнига Табатадзе ва Ғиёсов тушди

53. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Абдураҳимов ўрнига Ҳусниддин Ғофуров тушди

52. Хавфли вазият! Искандеровнинг чап оёқда йўллаган зарбаси дарвоза ёнгинасидан ўтиб кетди!

51. Зарба. Баҳром Абдураҳимовнинг зарбаси анча ноаниқ

46. ЗАРБААААА! Муҳаммаданас Ҳасановнинг 35 метрлардан йўллаган зарбасидан кейин Суюнов тўпни қийинчилик билан қайтарди! 

46. Иккинчи тайм бошланди




45+4. Биринчи бўлим якунланди, ҳозирча 0:0

45. Биринчи таймга 4 дақиқа қўшилди

44. "Нефтчи"нинг ҳужуми, Владимир Йовович жарима майдонига кириб борди, Тоштемиров тўпни қайтариб юборди!

40. УХХХХ! Қандай вазият! Муҳаммаданас Ҳасанов бурчакдан тўпни тўғри дарвозага йўллади, тўп ҳаммадан ўтиб дарвоза устунига тегиб қайтди!

32. Бахтиёр Қосимов майдон марказида Иброҳимҳалил Йўлдошевни йиқитди. Шифокорлар Йўлдошевга ёрдам беришди, ўйинда бироз танаффус бўлди

30. Хавфли вазият! Баҳром Абдураҳимовнинг тўп узатишини Анвар Ғофуров қайтариб юборди

29. Зарба! Искандеровдан тўп узатишидан кейин Йовович жарима майдони яқинидан зарба берди, ноаниқ!

27. Зарба! Зоран Марушич жарима майдони ташқарисидан зарба берди, ноаниқ!

20. УХХ! Хавфли вазият, чап қанотдан Муҳаммаданас Ҳасановнинг тўп узатишидан кейин Бахтиёр Қосимов дарвозага зарба беришга уринди, ноаниқ!

15. ЗАРБААА! Йововичнинг тўп узатишидан кейин Гадоев чап оёқда кучли зарба берди, тўп дарвоза устидан ўтиб кетди!

10. Огоҳлантириш. "Қўқон-1912". Жасур Ёқубов

7.ЗАРБАА! Мезбонларнинг ҳужуми, Гадоевнинг аутдан отган тўпи Йововичга борди, унинг зарбаси хавфли чиқди!

5. "Нефтчи" кетма кет икки марта бурчак тўпига эга бўлди, самарасиз

2. Баҳсни қўқонликлар ҳужум билан бошлашди, аммо Суюнов ўз жарима майдонини тарк этиб тўпни қайтарди!

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 19:30да бошланади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика