Суперлига. "Навбаҳор" ва "Пахтакор" иштирокидаги ўйинларда VAR ишлатилмайди

Mirjalol Normatov
17 май 2022
ЎзПФЛ матбуот хизмати Суперлиганинг 9-тури доирасидаги икки ўйинда VAR тизимидан фойдаланилмаслигини маълум қилди.

"Кўчма телевизион станция билан боғлиқ муаммо сабабли “Навбаҳор” — “Нефтчи” ҳамда “Қўқон-1912” — “Пахтакор” учрашувларида ВАР тизимидан фойдаланилмайди", - деб ёзилади маълумотда.

Эслатиб ўтамиз, Водий дербиси 17 май куни бўлиб ўтиши керак, "Пахтакор"нинг "Қўқон-1912" сафаридаги баҳси эса 18 май куни бўлиб ўтади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ЎзПФЛ матбуот хизмати