UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  1 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  8 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  4 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  3 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1

Суперлига. "Навбаҳор" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бунёдкор" 20 дақиқа бир киши кам ўйнади Янгиликлар

Суперлига. "Навбаҳор" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бунёдкор" 20 дақиқа бир киши кам ўйнади

Суперлига 16-туридан ўрин олган сўнгги беллашув якунига етди.

Суперлига

16-тур

Навбаҳор

Жамшид Искандеров - 17', Жамшид Искандеров - 90'

Суперлига. 16-тур

19/08/2024, 19:30

2
:
2
Тугади

Бунёдкор

Андрия Филипович - 8', Темурхўжа Абдухолиқов - 60'

45'
90'
17'  Жамшид Искандеров
59'  Филип Иванович
77'  Сияваш Ҳақназарий
78'  Сияваш Ҳақназарий (Русланбек Жиянов)
78'  Жамшид Болтабоев (Саидазамат Мирсаидов)
82'  Комилжон Тожиддинов (Наврўзбек Иминжонов)
88'  Йован Жокич
90'  Жамшид Искандеров
2'  Музаффар Олимжонов
8'  Андрия Филипович
8'  Темурхўжа Абдухолиқов
60'  Темурхўжа Абдухолиқов
62'  Андрия Филипович
70'  Бобурбек Юлдашев
73'  Музаффар Олимжонов (Фране Чирьяк)
73'  Андрия Филипович (Азизбек Тўлқинбеков)
80'  Амир Тўрақулов (Расул Йўлдошев)
80'  Темурхўжа Абдухолиқов (Луис Качорри)
90'  Марин Любич

"Навбаҳор" – "Бунёдкор" 2:2 

Наманган. "Марказий" стадиони. 19:30

Голлар: Жамшид Искандеров 17', Жамшид Искандеров пенальти 90+12' Андрия Филипович (Темурхўжа Абдухолиқов) 8', Темурхўжа Абдухолиқов 60'

Бош ҳакам: Султонмурод Абдураҳмонов

Ёрдамчи ҳакамлар: Абдулҳамид Абдураимов, Ҳусан Худойбердиев

Захира ҳаками: Алишер Тўхтасинов

VAR: Акмал Раҳимов

AVAR: Зиёдулло Абдураҳмонов

Назоратчи: Равил Шаяхмитов

Комиссар: Ойбек Юнусов

"Навбаҳор": 35.Санжар Қувватов,  8.Сияваш Ҳақназари (17.Руслан Жиянов, 78), 9.Одилжон Ҳамробеков, 10.Жамшид Искандеров, 13.Филип Иванович, 14.Жамшид Болтабоев (12.Саидазамат Мирсаидов, 78), 21.Гиорги Никабадзе, 23.Йован Жокич, 34.Фарруҳ Сайфиев, 55.Комил Тожиддинов (71.Наврўзбек Иминжонов, 82), 77.Аброр Исмоилов.

Захира: 18.Элдор Суюнов, 4.Аброр Каримов, 7.Азим Аҳмедов, 15.Жавоҳир Абдужабборов, 27.Жаҳонгир Турсунов, 88.Асад Жўрабоев.

"Бунёдкор": 1.Марин Любич, 4.Нажмиддин Нормуродов, 6.Бобурбек Йўлдошев, 7.Шаҳбоз Жўрабеков, 11.Темурхўжа Абдухолиқов (74.Луис Качорри, 80), 22.Усмонали Исмоналиев, 23.Асадбек Раҳимжонов, 25.Итсуки Урата, 41.Андрия Филипович (66.Азизбек Тўлқинбеков, 73), 57.Амир Тўрақулов (10.Расул Йўлдошев, 80), 77.Музаффар Олимжонов (8.Фране Чирьяк, 73).

Захира: 13.Ҳамидулло Абдунабиев, 17.Оллоберган Каримов, 49.Фарруҳ Қодиров, 65.Аҳмадулло Муқумжонов, 92.Носир Абдусаломов.

Огоҳлантиришлар: Музаффар Олимжонов (2), Филип Иванович (59), Андрия Филипович (62), Сияваш Ҳақназари (77), Йован Жокич (88), Марин Любич (90+3).

Четлатиш: Бобурбек Йўлдошев (70).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+12. ГОЛ! Жамшид Искандеров пенальтини муваффақиятли амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди – 2:2!

90+8. Бош ҳакам пенальти белгилади. Жарима майдончаси ичида Никабадзе йиқитилган экан. 

90+5. Зарба! Искандеровнинг ўнг оёқдаги зарбаси кўзланган манзилга қараб кетмади.

90+3. Марин Любич вақтни чўзгани учун сариқ карточка олди. 

90+2. Ууух! Фарруҳ Сайфиевнинг зарбаси Любич томонидан қайтарилди! 

90. Иккинчи таймга 12 дақиқа(!) қўшиб берилди.

90. Зарбаааа! Искандеровнинг ўнг оёқдаги кучли зарбаси дарвозага аниқ бормади.  

88. Йован Жокич қоидани бузгани боис ҳакам томонидан жазоланди. 

86. Наманганликлар кетма-кет ҳужум уюштиришмоқда, аммо бу ҳозирча самара келтирганича йўқ.

82. "Навбаҳор"да алмаштириш: Тожиддинов ўрнига Иминжонов баҳсни давом эттиради. 

80. "Бунёдкор"да 2 та ўзгариш: Тўрақулов ўрнига Йўлдошев, Абдухолиқов ўрнига Качорри ўйинга қўшилди. 

78. "Навбаҳор"да 2 та ўзгариш: Ҳақназари ўрнига Жиянов, Болтабоев ўрнига Мирсаидов тушди.

77. Ҳақназари симуляция қилгани учун огоҳлантирилди. 

73. "Бунёдкор"да 2 та алмаштириш: Олимжонов ўрнига Чирьяк, Филипович ўрнига Тўлқинбеков туширилди.

70. Бош ҳакам Бобурбек Йўлдошевни майдондан четлатишга қарор қилди. 

68. Рефери VAR монитори сари отланди ва вазиятни обдон кўриб чиқмоқда. 

65. VAR бош ҳакам билан алоқага чиқиб, Бобурбек Йўлдошевнинг Жамшид Искандеровга нисбатан ишлатган қўполлигини текширишни сўради. 

62. Андрия Филипович қоидани бузгани учун огоҳлантириш олди. 

60. ГОЛ! Темурхўжа Абдухолиқов пенальтидан тўп киритиб, "Бунёдкор"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди – 1:2!

59. Бош ҳакам VAR мониторига бориб, вазиятни шахсан ўзи кўриб чиқди ва "Навбаҳор" дарвозаси томон пенальти белгилади. Айбдор Ивановичга сариқ карточка ҳам кўрсатилди. 

56. Ўйин тўхтаб турибди. VAR эҳтимолий пенальти  — Филипович–Иванович тўқнашувини текширмоқда.

55. Филиповичга тиббий ёрдамга муҳтож. У Зейтуллаевга вазият бўйича тушунтириш бермоқда. 

52. Жокич Абдухолиқовга нисбатан қўполлик ишлатишга мажбур бўлди. 

50. Шаҳбоз Жўрабеков Комил Тожиддиновга нисбатан қоидани бузди. Искандеров жаримадан тўпни ичкарига оширди, ҳимоячилар ўз ўрнида. 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 1:1. Танаффус! 

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди. 

44. "Навбаҳор" ҳимоядан бошлаб ҳужум бошлашга киришди. Якунда Фарруҳ Сайфиевнинг узатмасидан кейин тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди.

41. "Бунёдкор" бўлим охирида фаолликни бироз оширди, аммо конкрет вазиятлар йўқ. 

38. Зарба! Филип Ивановичнинг узоқдан берган зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди. 

37. Зарбааа! Ҳақназарининг хавфли зарбасини Любич қайтарди! 

36. Искандеровдан пас қабул қилиб олган Аброр Исмоилов тушунарсиз узатмани амалга ошириб, тўпни Любичга топшириб қўя қолди. 

34. Уууух! Музаффар Олимжоновнинг ерлатиб амалга оширган қулай паси "Навбаҳор" вакили томонидан ўз вақтида қайтариб қолинди. 

31. "Бунёдкор"нинг учрашувдаги дастлабки бурчак зарбасидан сўнг тўп мезбонлар ҳимоячилари томонидан бартараф қилинди. Бунгача наманганликлар 5 марта "корнер" олишга улгуришди. 

28. Ууух! Гиорги Никабадзенинг паси ва Жамшид Искандеровнинг айланма зарбасидан кейин тўп бироз ноаниқ кетди. 

27. "Бунёдкор" бугун омадини фақат қарши ҳужумлардан изламоқда. 

23. Ууух! Ҳақназаридан чалғитувчи ҳаракатлар ва зарба! Марин Любич ўз ўрнида! 

22. Зарбааа! Ҳақназарининг олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

20. "Навбаҳор" ҳужумларни тиндиргани йўқ. Сергей Лушчан чиройли футбол тарафдори бўлган мутахассис ва у жамоасидан ҳам шуни талаб қилаётгани яққол кўзга ташланмоқда.    

17. ГОЛ! "Навбаҳор" орадан 9 дақиқа ўтиб ҳисобни тенглаштирди! У Жамшид Искандеровнинг бурчак зарбасидан ошириб берган тўпи талатўпда дарвозага кириб кетди – 1:1! 

14. "Навбаҳор" тўпга эгалик қилган ҳолда ҳужум ташкил этишга уринмоқда. 

10. VAR офсайди билан боғлиқ вазиятни кўриб чиқди ва голни инобатга олди. 

8. ГОЛ! "Бунёдкор"нинг тезкор қарши ҳужуми гол билан якун топди. Темурхўжа Абдухолиқовнинг қулай узатмасидан кейин Андрия Филипович дарвозани ишғол қилди – 0:1!

5. Аброр Исмоилов ўнг қанотдан олдинга бориб, анча ноаниқ узатмага муаллифлик қилди. 

2. Музаффар Олимжонов қоидани бузгани учун огоҳлантирилди. 

1. Учрашувга старт берилди! 

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика