Суперлига. "Металлург" – "Сўғдиёна" учрашуви "VAR"сиз ўтади

Omonjon To`xtamirzayev
30 авг 2023
Ўзбекистон Cоcа Cола Суперлига 18-туридан ўрин олган "Металлург" – "Сўғдиёна" учрашуви "VAR"сиз ўтади.

Техник носозлик сабабли "VAR" технологиясидаги муаммолар ҳозирча ҳал этилмади ва шу туфайли бу учрашувни ҳам видео ассистентларсиз ўтказишга мажбурмиз. Водийда ўтказилиши режалаштирилган турнинг марказий “Навбаҳор” – ОКМК баҳсида эса "VAR" ишлайди.

Мавжуд ноқулайликлар учун футбол жамоатчилигидан узр сўраймиз. Айни дамда муаммони бартараф этиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда ва кейинги тур учрашувларигача "VAR" яна ўз ҳолига қайтишига умид қилиб қоламиз.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: UzFHM