UZ

Сўнгги янгиликлар

16:15"Насаф": Умар Эшмуродов билан шартнома узайтирилди  0 15:56"Милан" — "Сассуоло". Таркиблар маълум  0 15:13"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум  4 14:31"Тоттенхем" 70 миллионлик форвардни нишонга олди  3 13:57"Реал" янги ҳимоячининг трансфери бўйича келишиб олди  1 13:11"Реал" Камавингага нарх қўйди  4 12:22"Реал" "Манчестер Юнайтед"дан ҳимоячи сотиб олиши мумкин  1 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: “Сити”, “Бавария”, “Реал” ва бошқалар  0 11:34"Реал" Хаби Алонсони бугуноқ истеъфога чиқариши мумкин  18 11:13Россияга қарши учрашув учун терма жамоамизнинг кенгайтирилган таркиби эълон қилинди  8 10:48Салоҳ: "Эй худо, кетма-кет иккинчи ҳафтами? Йўқ, йўқ..."  2 10:20"Қизилқум" дарвозасида ўзгаришлар содир бўлди  1 09:52"Ҳаракатлар сўзлардан кўра баландроқ гапиради". Слот Салоҳ билан бўлган можародан кейинги ўйини ҳақидаги фикри  2 09:27ОКМК етакчиси фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  5 09:00Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин  36

Иван Бошкович: "Ишлашимиз лозим бўлган жиҳатлар бор" Янгиликлар

Иван Бошкович: "Ишлашимиз лозим бўлган жиҳатлар бор"

Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Сўғдиёна"-"Металлург" (2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ҳа албатта, бугунги ўйин оғир кечди. Бир неча кун олдин кубокда" Навбаҳор"га қарши майдонга чиққандик. Шу боисдан ҳам иккинчи бўлимда йигитларда чарчоқ аломатлари сезилди. 

Биринчи бўлимда яхши ўйин намойиш этдик, кўплаб вазиятлар яратдик. Иккита гол киритган бўлсак-да, ғалаба қозона олмадик, "Металлург" вакиллари ҳисобни тенглаштира олишди. Хато ва камчиликларни кўриб чиқиб, таҳлил қиламиз. Футболчилар майдонда ўзаро тушунмовчиликларга дуч келишаяпти, бу ишлашимиз лозим бўлган жиҳатлардан бири. 

Жиззахда футболни яхши кўришади. Бизга ёрқин ғалабалар керак. Жамоамиз билан келгусидаги ўйинларда ютуқларга эришиш учун жиддий ишлаймиз", - деди жиззахликлар устози.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика